Содда талқин
16.01.2026
690

Қонун (ЎРҚ–1113-сон, 15.01.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидаги фаолият турларини амалга ошириш учун лицензиялаш тартиби жорий этилиши белгиланди:
— қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш;
— рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш;
— табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси.
Мазкур фаолият турлари бўйича лицензия олишда қуйидаги миқдорларда давлат божи ундирилиши белгиланди:
— қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш, реализация қилиш фаолияти – БҲМнинг 10 баравари миқдорида;
— табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси – БҲМнинг 30 баравари миқдорида.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.