currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларКорея Республикасида қонунчиликни рақамлаштириш бўйича илғор тажрибалар ўрганилди

Корея Республикасида қонунчиликни рақамлаштириш бўйича илғор тажрибалар ўрганилди

Ўзбекистон

calendar

21.05.2026

eye

28

Корея Республикасида қонунчиликни рақамлаштириш бўйича илғор тажрибалар ўрганилди

Aввал хабар берганимиздек, Корея Республикасининг 2025/2026-йилларга мўлжалланган KSP (Knowledge Sharing Program) дастури доирасида ишчи дастур давом этмоқда.

Навбатдаги учрашув доирасида делегация аъзолари Кореянинг маъмурий пойтахти — Сежонг шаҳрида бўлиб, Ҳукумат қонунчилиги вазирлиги (MOLEG)нинг қонун ижодкорлиги, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, рақамли бошқарув ҳамда сунъий интеллект технологияларини ҳуқуқий жараёнларга татбиқ этиш борасидаги илғор фаолияти билан яқиндан танишди.

Учрашув давомида Рақамли қонунчиликни қўллаб-қувватлаш тизими (Digital Legislative Support System), давлат қонунчилиги ва жамоатчилик иштироки марказлари фаолияти, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштиришнинг замонавий механизмлари юзасидан ўзаро тажриба алмашилди. Шу билан бирга, вазирлик томонидан ва фуқаролар мурожаатларига асосан қонунчилик ҳужжатларига шарҳлар бериш амалиёти ҳақида ҳам маълумотлар тақдим этилди.

Бундан ташқари, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш жараёнини автоматлаштиришга хизмат қилувчи махсус рақамли муҳаррир — Draft Legislation Editor имкониятлари амалий жиҳатдан намойиш этилди.

Куннинг иккинчи ярмида делегация аъзолари Корея Қонунчилик тадқиқотлари институтига (KLRI) ташриф буюриб, муассаса фаолияти билан яқиндан танишди. Унда Корея миллий қонунчилик базаси (law.go.kr) учун қонунчилик ҳужжатларини хорижий тилларга таржима қилиш амалиёти ҳамда унда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш амалиёти ҳақида маълумот берилди. 

Кореялик мутахассислар томонидан ушбу рақамли ечимлар таржима тезлигини ва ходимларнинг меҳнат самарадорлигини кескин оширганини, шу билан бирга ресурсларни сезиларли даражада тежашга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Улашиш:

Бошқалар