currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларМаҳаллий қурилиш материаллари учун 15–20 трлн сўмлик бозор очилади

Маҳаллий қурилиш материаллари учун 15–20 трлн сўмлик бозор очилади

Life Style

calendar

21.11.2026

eye

49

Маҳаллий қурилиш материаллари учун 15–20 трлн сўмлик бозор очилади

Президент Шавкат Мирзиёев Паркент туманида инвесторлар ва тадбиркорлар билан учрашувда қурилиш таннархини пасайтириш ҳамда давлат маблағларидан самарали фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди.

Таҳлилларга кўра, Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг бир квадрат метри таннархи 3,5 миллион сўмдан кам. Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида эса бу кўрсаткич 5 миллион сўмдан юқори.

Айрим ҳудудларда маъмурий бинолар қурилиши қиймати ҳам бир-биридан 1,5–2 баробар фарқ қилмоқда.

Бундай тафовутларга ортиқча воситачилар, шунингдек, лойиҳа ва сметаларнинг қурилиш давомида қайта-қайта ўзгартирилиши сабаб бўлаётгани таъкидланди.

Келаси йилдан бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилишларда биринчи навбатда маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш талаби жорий этилади.

Бунинг учун давлат харидлари порталида маҳаллий қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларига алоҳида савдо майдончаси ташкил қилиниб, уларга йилига 15–20 триллион сўмлик бозор очилади.

Ушбу тартибни стратегик корхоналар ва давлат кафолати остидаги лойиҳаларга ҳам татбиқ этиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, қурилиш таннархи, маҳаллий маҳсулотлар улуши ва энергия самарадорлиги бўйича қатъий назорат ўрнатилиши белгиланди.

Улашиш: