Ўзбекистон
11.08.2023
1 188

Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Қарор лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган: Ҳокимликлари томонидан ЧҚБТнинг моддий-техник жиҳатдан таъминланиши ва ўқув-моддий базасини барпо этиш ишларини амалга ошириш механизмларини белгилаб бериш; ЧҚБТ фани ўқитувчиси лавозимида фаолият юритаётган захирадаги (резервдаги) офицерларга навбатдаги ҳарбий унвон ва малака тоифаси берилиши тартибини белгилаш; умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар мактабларида ЧҚБТ фани ўқув дастури соатлари миқдорини таълим соҳасида рўй берган ислоҳотларни инобатга олган ҳолда янгидан белгилаш; ЧҚБТ фани ўқув-моддий базаси объектларини ва ЧҚБТ синфи жиҳозлари рўйхатини тасдиқлаш; мудофаа ишлари бўлимлари ва таълим муассасаларида ўқув қуролларини (АК-74 ўқув қуроли, ўқув граната ва миналари, ўқув патронлар) сақланиши тартибини белгилаш; умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар мактаблари битирувчилари (11-синф ва 2-курс ўғил болалар) билан ҳарбий полигонларда амалий отиш машғулотлари ўтказилишини ташкиллаштириш; ЧҚБТ фани ўқитилиши ташкил этилишига оид ҳисобот ҳужжатларини ягона тартибга келтириш ва ушбу йўналишда масъул органлар орасида ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Бу йил мактабни 414 мингдан ортиқ ўқувчи тамомлади
Бу борада ўқувчи қизлар сони устунлик қилмоқда.
Қандай талабалар ётоқхонага биринчи бўлиб жойлаштирилишини биласизми?
Талабаларни турар жой билан таъминлашнинг шаффоф ва самарали тизимини жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилган қарор лойиҳасига кўра, талабалар ётоқхонага бир қатор мезонлари бўйича кетма-кетликда навбат асосида жойлаштирилади.
Тақсимот, дипломни олиш, ишга жойлашиш – давлат грантида ўқиган битирувчиларга ҳуқуқий тавсиялар
Давлат грантида ўқиган битирувчилар давлатга ишлаб бериши шартми? Ишлаб бериш мажбуриятисиз дипломни олиш мумкинми? Давлат гранти битирувчилари ва олий таълим муассасалари бу жараёнда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.
Мактаб битирувчилари учун якуний давлат аттестацияси: муҳим 10 саволга 10 жавоб
Аттестация вақти қачон? Билмаган билети тушиб қолса бошқа билет олиш имкони берилади(ми?). Китобдан ҳам фойдаланиш мумкинми?