currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМактаб битирувчилари учун якуний давлат аттестацияси: муҳим 10 саволга 10 жавоб

Мактаб битирувчилари учун якуний давлат аттестацияси: муҳим 10 саволга 10 жавоб

Ўзбекистон

calendar

19.05.2023

eye

4 181

Мактаб битирувчилари учун якуний давлат аттестацияси: муҳим 10 саволга 10 жавоб

Аттестация вақти қачон? Билмаган билети тушиб қолса бошқа билет олиш имкони берилади(ми?). Китобдан ҳам фойдаланиш мумкинми? 1. Аттестация барча учун мажбурийми? Ҳа, мактаб битирувчилари учун якуний аттестациядан ўтиш мажбурий, шунингдек айрим истиснолар ҳам мавжуд. Хусусан, фанларни яхши ўзлаштираётган битирувчилар якуний аттестациядан қуйидаги ҳолларда озод этилади:

  • битирувчи касал бўлганда (касалликлар рўйхати бу ерда);
  • халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган фан олимпиадаларида, спорт мусобақаларида, турли кўрик-танловларида битирувчиларнинг иштироки бевосита якуний аттестация даврига тўғри келса.
2. Қайси фанлардан аттестация ўтказилади? Битирувчи синфларда якуний аттестация ўтказиладиган фанлар рўйхати, шакли ва муддатлари ҳар ўқув йилида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади. Якуний аттестация мактаб директори томонидан тасдиқланган жадвал асосида ўтказилади. Мазкур жадвал якуний аттестация бошланишидан камида 10 кун олдин кўринадиган жойга осиб қўйилиши керак. 3. Аттестацияни ташкил қилиш тартиби қандай? Якуний аттестация жадвалини тузишда қуйидагиларга эътибор берилади:
  • ўқув фанлари бўйича ўтказиладиган якуний аттестация оралиғи икки кундан кам бўлмаслиги керак;
  • жисмоний тарбия фанидан аввал амалий, кейин назарий якуний аттестация ўтказилади.
Якуний аттестация учун мактабда кенг ва ёруғ хоналар ажратилади. Ёзма якуний аттестация вақтида битирувчилар парталар (столлар)га биттадан ўтқазилади. Барча мактабларда якуний аттестация эрталаб соат 8.00 дан бошланади. Оғзаки якуний аттестациядан ўтишда битирувчиларнинг сони 20 нафардан ортиқ бўлса, якуний аттестация икки гуруҳда кетма-кет бир кунда ўтказилиши мумкин. Битирувчиларга ёзма ва оғзаки якуний аттестацияда фойдаланиш учун мактаб штампи туширилган тоза варақлар берилади. 4. Аттестацияда китобдан фойдаланиш мумкин? Она тили ва адабиётдан баён ёки иншо ёзишда битирувчиларга ёзаётган баён ёки иншоларига киритиладиган парчаларни, айрим матнларни аниқлаб олишлари учун бадиий адабиётлардан фойдаланишларига рухсат этилади. Мавзу мазмунини талқин этувчи манбалардан фойдаланишга рухсат этилмайди. Бошқа фанлардан якуний аттестация ўтказиладиган пайтида битирувчилар харита, глобус, турли жадваллар, чизмалар, муляж, гербарийлар, препаратлар, лаборатория асбоб-ускуналари ва бошқа воситалардан фойдаланишларига рухсат берилади. 5. Аттестация вақтида танаффус бериладими? Ёзма ишларни бажариш пайтида 5–10 дақиқага синфдан ташқарига чиқиш мумкин. Бундай ҳолларда битирувчи ёзма ишини якуний аттестация комиссияси аъзоларига топшириб кетади. Якуний аттестация комиссияси аъзолари томонидан эса ёзма ишга битирувчининг қанча муддатда синфдан ташқарида бўлганлиги белгилаб қўйилади. 6. Топшириқларни бажариш учун қанча вақт берилади? Она тилидан баён ёзиш учун 3 соат (иншо учун 4), математикадан ёзма иш учун 3 соат, ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича ҳар бир тест учун 2 дақиқа, аниқ фанлар бўйича ҳар бир тест учун 3 дақиқа вақт берилади. Оғзаки топшириқлар учун 15–20 дақиқа вақт берилади. 7. Битирувчига қўшимча савол берилиши мумкинми? Ҳа, қўшимча саволлар билетда қўйилган топшириқлар доирасида берилиши мумкин. Якуний аттестация комиссияси аъзолари битирувчининг жавобларини диққат билан бўлмасдан тинглайдилар. 8. Билет саволига жавоб бера олмаса, иккинчи марта билет олиш мумкинми? Ҳа, мумкин, билет саволига жавоб бера олмаган битирувчига якуний аттестация комиссияси томонидан иккинчи маротаба билет олишга рухсат берилади. Битирувчи олган иккинчи билетга ҳам жавоб бера олмаса, унга якуний аттестациянинг баҳоси сифатида “қониқарсиз” баҳо қўйилади ва учинчи маротаба билет олишга рухсат берилмайди. 9. Баҳолар қачон эълон қилинади? Ёзма ишларнинг баҳолари навбатдаги аттестация бўладиган кунгача эълон қилинади. Оғзаки аттестацияда натижалари шу синфда аттестация тугаши биланоқ битирувчиларга маълум қилинади. Битирувчига якуний баҳони қўйишда унинг аввалги синфларда олган баҳолари ҳам инобатга олинади. 10. Қайта топшириш бўладими? Ҳа, бўлади. Бир ёки икки фандан ўтказилган аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади. Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, “қониқарсиз” баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
25-май 2024, 08:55
1 433

Бу йил мактабни 414 мингдан ортиқ ўқувчи тамомлади

Бу борада ўқувчи қизлар сони устунлик қилмоқда.

cover image
11-август 2023, 07:01
942

Мактаб битирувчилари билан ҳарбий полигонларда амалий отиш машғулотлари ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

cover image
2-июн 2023, 13:02
3 985

Тақсимот, дипломни олиш, ишга жойлашиш – давлат грантида ўқиган битирувчиларга ҳуқуқий тавсиялар

Давлат грантида ўқиган битирувчилар давлатга ишлаб бериши шартми? Ишлаб бериш мажбуриятисиз дипломни олиш мумкинми? Давлат гранти битирувчилари ва олий таълим муассасалари бу жараёнда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.

cover image
16-май 2023, 05:21
1 122

Пул йиғиш, директор ва ўқитувчиларга қимматбаҳо совғалар бериш, ресторанда ўтириш ва машинада сайр қилиш тақиқланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларини қандай ташкил қилиш лозимлигини айтди.