Ўзбекистон
16.05.2023
1 374

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мактабларда 2022-2023 ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Вазирлик ишлаб чиққан тавсияларда белгиланишича, мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» 25 май куни эрталаб соат 8:00 дан 9:00гача «Илмни қадрланг, илмга интилинг!» шиори остида ўтказилади. Тадбирга фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари иштирок этади. Шунингдек, «Сўнгги қўнғироқ»да маҳалла қўмитаси, битирувчиларнинг ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари қатнашиши тавсия этилган, мактаб ҳудудига техника воситалар ва бегона шахслар киритилмаслиги қайд этилган. Вазирликнинг маълум қилишича, «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, мактабларни янги ўқув йилига тайёрлашда ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан пул йиғиш тақиқланади. Мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган ўқувчиларнинг ота-оналарини маънавий рағбатлантириш ҳам тавсия этилган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Бу йил мактабни 414 мингдан ортиқ ўқувчи тамомлади
Бу борада ўқувчи қизлар сони устунлик қилмоқда.
Мактаб битирувчилари билан ҳарбий полигонларда амалий отиш машғулотлари ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Тақсимот, дипломни олиш, ишга жойлашиш – давлат грантида ўқиган битирувчиларга ҳуқуқий тавсиялар
Давлат грантида ўқиган битирувчилар давлатга ишлаб бериши шартми? Ишлаб бериш мажбуриятисиз дипломни олиш мумкинми? Давлат гранти битирувчилари ва олий таълим муассасалари бу жараёнда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.
Адлия вазири Акбар Тошқуловнинг битирувчиларга тилаклари