Ўзбекистон
29.03.2024
1 015

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг МАРА Технология университети ректори Шаҳрин Саҳиб билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” агентлиги.
Шаҳрин Саҳиб университетнинг Ўзбекистон таълим муассасалари билан бугунги алоқаларини ижобий таърифлаб, улар билан мавжуд ҳамкорлик меморандумларини янги амалий лойиҳалар билан бойитиш ҳамда олий таълим, илм-фан ва техника соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирган.
Қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш, ўқитувчи ва талабалар алмашинуви, илмий тадқиқотлар ва халқаро журналларда мақолалар нашрини йўлга қўйиш, илмий-амалий семинар ва конференциялар борасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилган.
Музокаралар натижасида муҳандислик-технология, сунъий интеллект, нефть муҳандислиги, архитектура-шаҳарсозлик, туризм менежменти ва бошқа ўзаро қизиқиш касб этувчи йўналишларда академик ва илмий-тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ўқитувчи ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилган.
Шунингдек, 2024 йилда университет делегациясининг Ўзбекистонга навбатдаги ташрифини амалга ошириш режалари хусусида фикр алмашилган.
1956 йилда ташкил этилган МАРА Технология университети мамлакатдаги энг йирик давлат олий таълим муассасаларидан бири саналади. У “QS World Rangings” рейтингида 555-ўринда қайд этилган. Университетнинг мамлакат бўйлаб 34 та филиали мавжуд. Олийгоҳ талабалари сони эса 187 мингдан зиёдни ташкил қилади. Ҳозирги кунда 500 дан зиёд таълим дастурлари амалга оширилмоқда.
МАРА Технология университети Ўзбекистон Фанлар академияси, Бухоро давлат университети, Тошкент давлат транспорт университети, Тошкент ахборот технологиялари университети, Наманган муҳандислик-технология институти билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.