currencies image

12 410,99 UZS

85,95

usd

currencies image

14 237,89 UZS

167,33

eur

currencies image

158,38 UZS

1,00

ru



АсосийЯнгиликларМанфаатлар тўқнашуви аниқланса, 3 кун ичида чора кўрилади — Сенат ялпи мажлисида муҳим қонун

Манфаатлар тўқнашуви аниқланса, 3 кун ичида чора кўрилади — Сенат ялпи мажлисида муҳим қонун

Ўзбекистон

calendar

01.06.2023

eye

1 478

Манфаатлар тўқнашуви аниқланса, 3 кун ичида чора кўрилади — Сенат ялпи мажлисида муҳим қонун

Сенатнинг қирқ биринчи ялпи мажлисида бир қатор қонунлар ва масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган. Ялпи мажлисда “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун шулар жумласидандир. Мазкур қонун Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши кураш қўмитаси томонидан кўриб чиқилган. Ялпи мажлисда сенаторлар қонун юзасидан саволлар бериб, уларга жавоб олишди. Толибжон Мадумаров, Олий Мажлис Сенати аъзоси: — Манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари, хабарнома тўлдириш, хабар бериш махсус бўлинмалар томонидан ўрганиш 1 иш куни ёки одоб-аҳлоқ комиссияларига тақдим этиш, ўрганиб чиқиш 3 иш куни деб белгиланмоқда. Бундан ташқари, қонунни қабул қилиш муносабати билан манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бермаганлик учун мансабдор шахснинг ўз вазифаларини тартибга солмаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 15 бараваригача жарима жазоси белгиланмоқда. Бундай маъмурий баённома тузиш ваколати эса қонун билан Коррупцияга қаршу кураш агентлигига берилмоқда. Шу ерда савол туғиладики, назарда тутилаётган муддатлар жуда қисқа эмасми, кейинчалик амалиётда муаммолар келиб чиқмайдими? Шунингдек, назарда тутилаётган жарима миқдори нимага асосланиб белгиланган? [caption id="attachment_13181" align="aligncenter" width="425"] Олий Мажлис Сенати аъзоси Толибжон Мадумаров.[/caption] Алишер Каримов, адлия вазири ўринбосари: — Ушбу қисқа муддатларни белгилашда иккита сабаб бор. Биринчиси, ҳозирги кунда айрим давлат хизматларини кўрсатишда ҳам шундай қисқа муддатлар яъни 3 иш куни, 5 иш куни этиб белгиланган. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, қонуннинг асосий мақсади келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва коррупция ҳолатига йўл қўймаслик бўйича тезкор чораларни кўриш саналади. Масалан, давлат органининг масъул ходими иш юритувига яқин қариндоши томонидан мурожаат келиб тушадиган бўлса, ходим ҳолатдан хабар топган пайтдан бошлаб бир иш куни ичида ўзининг бевосита раҳбарига ёки коррупцияга қарши кураш бўлимига хабар бериши лозим бўлади. Иккинчи саволга келсак, жарима миқдорини белгилашда қандай мезонларга асослангани ҳақида маълумот берадиган бўлсак, хорижий тажрибага кўра, Россия Федерациясида манфаатлар тўқнашуви ҳолати бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик учун 420 минг сўмдан 4 млн сўмгача, Молдовада 1,5 млн сўмдан 3 млн сўмгача, Украинада 524 минг сўмдан 5 млн сўмгача жарима белгиланган. Бундан ташқари, амалдаги маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган ҳуқуқбузарликлар бўйича санкциялар инобатга олинди. Мисол учун, кодекснинг 49-моддасида меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш масаласида ёки бўлмаса божхона чегарасини кесиб ўтганда товарлар ёки транспорт воситалари тўғрисида божхона органига хабар бериш тартибини бузганлик учун ҳам ва қатор бошқа моддаларда шу турдаги ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, жарималар миқдори бир хил диапазонда белгиланганини кўриш мумкин. [caption id="attachment_13182" align="aligncenter" width="396"] Aдлия вазири ўринбосари Алишер Каримов.[/caption]

Улашиш:

Бошқалар

5-июн 2025, 07:00
1 115

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


29-май 2025, 05:38
1 076

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


26-май 2025, 12:18
794

Янги нормалар: ахборот қай ҳолларда ноқонуний деб топилади?

2017–2025 йиллар оралиғида интернет фойдаланувчиларининг сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионгача ошган.


27-май 2025, 04:35
764

Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?

Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
1-ноябр 2023, 09:01
792

Ўзбекистонда уч йилда 421 киши ис газидан ҳалок бўлди — Сенат

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида ис газидан заҳарланиш ҳолатлари йилдан-йилга ортиб бораётгани қайд этилди.

cover image
1-октябр 2023, 05:51
843

Бекзод Наримонов Ўзбекистон омбудсманининг ўринбосари бўлди

Бу борада Сенат қарори қабул қилинган.

cover image
29-сентябр 2023, 16:00
818

Авиачипта сотишда эскирган бюрократик усуллар ҳамон сақланиб қолмоқда – Сенат

Олий Мажлис Сенатининг қирқ бешинчи ялпи мажлиси Uzbekistan Airways'нинг чипта сотишдаги бюрократияси танқид қилинди.

cover image
29-сентябр 2023, 09:15
1 617

Сенат “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунни маъқуллади

Қонун билан педагоглар касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиши, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижодий таътил олиши, ўз касбий фаолиятига ғайриқонуний равишда аралашувдан ҳимояланиш ҳамда таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан педагогнинг касбига ҳурмат билан муносабатда бўлишини талаб қилиш ҳуқуқларга эга бўлади.