currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?

Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?

Ҳуқуқ

calendar

08.07.2026

eye

69

Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида транспорт воситаси ҳайдовчиси маст ҳолатда эканлигини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтиши шарт. Агар ҳайдовчи алкоголь, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсирида эканлигини аниқлаш учун ўтказиладиган текширувдан бўйин товласа, бу ҳолат алоҳида маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Ҳайдовчи текширувдан бош тортса қандай жазо қўлланилади?

Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига мувоқиф агар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахс текширувдан ўтишни рад этса:

— транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 3 йил муддатга маҳрум қилинади;

— БҲМнинг 30 баробари миқдорида жарима қўлланилади.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган шахс текширувни рад этса-чи?

Агар текширувдан ўтишдан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс бўйин товласа, унга:

— БҲМнинг 50 баробари миқдорида жарима, ёки

— 15 суткагача маъмурий қамоқ

жазоси қўлланилиши мумкин.

Скутер, мопед ва велосипед ҳайдовчилари учун ҳам амал қиладими?

Ҳа. Агар скутер, мопед, велосипед, индивидуал ҳаракатланиш воситаси ёки уловли аравани бошқараётган шахс ҳам мастликни аниқлаш бўйича текширувдан ўтишни рад этса, унга:

— БҲМнинг 3 баробари миқдорида жарима белгиланади.

Муҳим эслатма

Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди. Аслида эса қонунчиликка кўра текширувдан бўйин товлашнинг ўзи мустақил маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва оғир жавобгарликка сабаб бўлади.

Зиёвуддин Намозов

Улашиш: