Life Style
13.01.2026
831

Аксарият ҳолатларда иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда огоҳлантириш муддатига кирмайдиган вазиятларда кўплаб иккиланишлар бўлади. Мазкур постда бу масалага батафсил тўхталиб ўтамиз.
Меҳнат кодексининг 165-моддаси 5-қисмига асосан ходимни огоҳлантириш муддатига ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари, шунингдек унинг давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақти киритилмайди. Масалан, иш берувчининг ташаббусига кўра ходим огоҳлантирилмоқда. Иш берувчи штатлар қисқариши, ходимни малакаси етарли бўлмаслиги ва ёки бошқа сабаблар билан ходимни икки ой олдин огоҳлантирди ходим шу вақтда касал бўлиб 15 кун меҳнатга қобилиятсиз бўлиб қолди. Бундай вазиятда ходим билан меҳнат шартномасини 2 ой 15 кундан сўнг бекор қилиниши мумкин. Чунки 15 кунлик меҳнатга қобилиятсиз даври огоҳлантириш муддатига қўшилмайди.
Маълумот ўрнида, иш берувчи касаба уюшмаси қўмитасига ёхуд касаба уюшмалари тегишли бирлашмасига ходимларнинг эҳтимол тутилган ишдан бўшатилиши тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида, камида икки ой олдин тақдим этади ва ишдан бўшатиш оқибатларини юмшатишга қаратилган маслаҳатлашувлар ўтказади.
Иш берувчи ҳар бир ходимнинг келгусида ишдан бўшатилиши тўғрисидаги маълумотларни унинг касби, мутахассислиги, малакасини ва меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини кўрсатган ҳолда икки ойдан кечиктирмай «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат мажмуасига киритиш орқали маҳаллий меҳнат органи эътиборига ҳам етказиши шарт.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?
Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.
Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?
Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.