Life Style
15.01.2026
326

Муаллифлик ҳуқуқи – инсоннинг ижодий меҳнати натижасида яратилган асарларни қонун йўли билан ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқлар мажмуасидир. У адабиёт, санъат, фан, мусиқа, тасвирий санъат, дастурий таъминот ва бошқа ижод соҳаларида яратилган асарларга тааллуқли ҳисобланади. Муаллифлик ҳуқуқи, аввало, асар муаллифининг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Шахсий ҳуқуқларга муаллифликни тан олиш, асарни ўз номи билан ёки тахаллус остида эълон қилиш, асар дахлсизлигини сақлаш каби ҳуқуқлар киради.
Муаллифлик ҳуқуқи қандай юзага келади ва уни рўйхатдан ўтказиш шартми?
Муаллифлик ҳуқуқи асар яратилган пайтдан бошлаб автоматик равишда юзага келади. Уни рўйхатдан ўтказиш ёки бошқа расмиятчиликларга риоя этиш талаб қилинмайди (“Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонун 10-моддаси).
Аммо муаллиф ўз хоҳишига кўра, асарни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк марказида расмий рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бу рўйхатга олиш ҳуқуқнинг пайдо бўлишига эмас, балки унинг мавжудлигини расмий тасдиқлаш ва низоларда далил сифатида хизмат қилиш учун муҳимдир. Бундай рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқнинг пайдо бўлишига эмас, балки унинг мавжудлигини расмий тасдиқлаш учун хизмат қилади.
Масалан, келажакда асардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари юзага келганда, рўйхатдан ўтказиш сертификати ҳуқуқ эгасининг даъволарини исботлашда муҳим далил бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, муаллифлик ҳуқуқининг ҳимоя белгисидан (©) фойдаланиш ҳам ҳуқуқ эгасининг ўз ҳуқуқларидан хабардор қилишини англатади.
Муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддати қанча ва у мерос бўйича ўтадими?
Муаллифлик ҳуқуқи, одатда, муаллифнинг бутун ҳаёти давомида ва унинг вафотидан кейин етмиш йил давомида амал қилади. Ҳаммуаллифликда яратилган асарлар учун муддат ҳаммуаллифлар орасида энг узоқ умр кўрган охирги шахс вафот этганидан кейин ҳисобланади. Муаллифнинг мулкий ҳуқуқлари мерос бўйича ўтади, аммо шахсий номулкий ҳуқуқлари мерос бўйича ўтмасада, меросхўрлар уларни ҳимоя қилишга ҳақлидир.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?
Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.
Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?
Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.