Ҳуқуқ
14.04.2026
222

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 159-моддасига мувофиқ, муддатли меҳнат шартномаси белгиланган муддатидан олдин бекор қилинганда тарафлар ўртасида неустойка тўлаш мажбурияти юзага келиши мумкин. Бу мажбурият фақат меҳнат шартномасида алоҳида назарда тутилган тақдирда амал қилади.
Мазкур норма ходим ва иш берувчи манфаатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлашга қаратилган бўлиб, шартнома муддатидан олдин тугатилганда етказилиши мумкин бўлган зарарни қоплаш механизми сифатида хизмат қилади.
Агар меҳнат муносабатлари иш берувчининг ташаббуси билан, ходимнинг айбли ҳаракатлари билан боғлиқ бўлмаган асосларда тугатилса, иш берувчи ходимга неустойка тўлаши шарт. Аксинча, агар шартнома ходимнинг ташаббуси билан ёки унинг айбли ҳаракатлари сабабли бекор қилинса, неустойкани ходим иш берувчига тўлайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, агар меҳнат шартномасида неустойка миқдори аниқ белгиланмаган бўлса, тарафлар ушбу тўловни амалга оширишдан озод этилади. Демак, неустойка фақат шартномада миқдори билан бирга кўрсатилган тақдирдагина кучга эга бўлади.
Неустойка миқдори турли омилларга қараб белгиланади. Жумладан, иш берувчи томонидан ходим манфаатлари учун қилинган харажатлар, ходимнинг ишлаган муддати ва бошқа муҳим ҳолатлар инобатга олинади. Шу билан бирга, қонунчиликка кўра, ходим томонидан тўланадиган неустойка миқдори иш берувчи тўлайдиган суммадан ошиб кетмаслиги керак.
Айрим ҳолларда ходим неустойка тўлашдан озод этилиши мумкин. Хусусан, Меҳнат кодексининг 160-моддаси саккизинчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича шартнома ходим ташаббуси билан бекор қилинганда, ундан неустойка ундирилмайди.
Агар тарафлардан бири неустойка тўлашдан бош тортса, ушбу масала суд тартибида ҳал этилади. Бу эса томонларга ўз ҳуқуқларини қонуний йўл билан ҳимоя қилиш имконини беради.
Хулоса қилиб айтганда, муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда неустойка тўлаш масаласи шартномадаги шартларга бевосита боғлиқ бўлиб, ҳар икки томоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаб беради.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.