currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНима учун футбол мухлислари 40 даража иссиқда ҳам шарф тақишади?

Нима учун футбол мухлислари 40 даража иссиқда ҳам шарф тақишади?

Life Style

calendar

06.07.2026

eye

39

Нима учун футбол мухлислари 40 даража иссиқда ҳам шарф тақишади?

 Ёмғирли Англиядан тортиб жазирама Бразилиягача бўлган футбол мухлисларини бир умумий хусусият бирлаштириб туради. Улар ўйинларга севимли жамоасининг рамзлари туширилган атрибутларда келишади. Футбол шарфларини тақиш анъанаси маркетинг туфайли эмас, балки бундан бир аср муқаддам совуқ стадионларда омон қолишнинг кескин зарурати ўлароқ юзага келган. Бугунги кунга келиб, ушбу оддий аксессуар спортга бўлган садоқатнинг бош визуал рамзига айланди. Бу ҳам худди 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги пушти рангли бутсалар каби қизиқарли бир хусусиятдир.


Нима учун футбол мухлислари шарф тақишади?
Бир қарашда, мухлислар атрибутикаси фақатгина клубларнинг томошабинлар садоқатидан пул ишлаши учун яратилгандек туюлади. Бироқ, ушбу кийим элементининг шакли уни трибуналар учун ҳайратарли даражада амалий воситага айлантиради.

Шарф – жамоа рангларини атрофдагиларга ноқулайлик туғдирмасдан кўрсатишнинг ихчам ва енгил усулидир. Узун дастасига эга бўлган беўхшов байроқлардан фарқли ўлароқ, энсиз шарфни икки қўллаб бош узра кўтариш ва клуб гербини ҳаммага намойиш қилиш жуда осон.

Ушбу аксессуар оммалашгунга қадар, спорт ишқибозлари стадионларда визуал қўллаб-қувватлаш учун бутунлай бошқа буюмлардан фойдаланишган:
жамоа рангларидаги рангли тасмалар;

махсус бош кийимлар;

шовқин кўтариш учун мўлжалланган ёғоч қарсилдоқлар (трешчоткалар).


Футбол трибуналаридаги совуқ

 

Классик мухлислик атрибутининг илк ҳужжатлаштирилган изи 1934 йилга бориб тақалади. Британия журналларидан бирининг архивида Англия Кубоги ўйинидан олинган кадрлар сақланиб қолган бўлиб, унда улкан томошабинлар оломони орасида клуб шарфини таққан мухлис илк бор тасмага муҳрланган.

Бундай моданинг пайдо бўлиш сабаби ўйинлар жадвалига бориб тақалади. Англия Футбол ассоциацияси ўзининг илк йиллик турнирини 1871 йилда ўтказган. Ушбу дебют мавсумида бор-йўғи ўн иккита жамоа иштирок этган, бироқ энг муҳими  ўйинлар ноябрь ойида бошланиб, финал март ойида бўлиб ўтган.

Шундай қилиб, мусобақаларнинг асосий босқичлари тарихан энг совуқ ойларга тўғри келган. Британиянинг шамол эсиб турадиган трибуналарида узоқ вақт туриш чидамлилик учун жиддий синов эди. Ўйин давомида музлаб қолмаслик учун томошабинлар иссиқ қишки кийимларга буркана бошлашган ва бу боратда шарф аста-секин футбол маданиятининг ажралмас қисмига айланган.


Футбол мухлислари учун шарфларни бувилар тўқишган


1930 йилларга келиб Англия Кубоги мамлакатнинг бош спорт воқеаси сифатида якуний тан олинди. Ўйинларга бориш оммавий севимли машғулотга айланди, лига жадвали эса томошабинлардан ҳамон августдан майгача стадионларда ҳозир бўлишни талаб қиларди.

Қизиғи шундаки, дастлаб иссиқ шарфлар спорт брендлари томонидан фабрикаларда ишлаб чиқарилмаган, балки ғамхўр қариндошлар томонидан қўлда тўқилган. Клуб рангларида ўз қўллари билан тўқилган жун атрибут ашаддий мухлис учун энг қадрли ва фойдали совға ҳисобланган.


Иссиқ атрибутиканинг иссиқ ўлкаларда тарқалиши

 

Йигирманчи аср давомида футбол бутун дунё бўйлаб шиддат билан оммалашиб борди. Бунга Британия империясининг таъсири катта бўлиб, унинг фуқаролари ўзлари борган бошқа қитъаларга спорт анъаналарини бажонидил экспорт қилишди.

Ўйин қоидалари билан бирга янги мамлакатларга мухлислик эстетикаси ҳам кўчиб ўтди. Футбол клублари атрибутика ортидаги тижорий салоҳиятни англаб етгач, уларни фабрикаларда оммавий равишда ишлаб чиқаришни ва расмий сувенир дўконларида сотишни бошладилар.

Бунинг натижасида бугунги кунда қизиқарли бир парадокс юзага келди. Ашаддий мухлислар Мехико, Рио-де-Жанейро ва ҳатто Россиядаги стадионларда жазирама иссиқда ҳам шарф тақиб юришибди. Англиянинг қаҳратон қишида омон қолиш учун ўйлаб топилган аксессуар ўзининг дастлабки амалий вазифасини бутунлай йўқотди ва соф рамзий маъно касб эта бошлади.

Мурод Шамбаев тайёрлади

Улашиш:

Бошқалар

13-июн 2026, 05:21
1 114

Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?

Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.


12-июн 2026, 09:36
1 081

Ёлғон гувоҳлик бериш қандай оқибатларга олиб келади?

Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг атайлаб ёлғон кўрсатув бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса тайёрлаши, шунингдек таржимоннинг маълумотни атайлаб нотўғри таржима қилиши ёлғон гувоҳлик бериш деб баҳоланади.


8-июн 2026, 05:48
738

Биринчи иш йили учун меҳнат таътили тартиби ҳақида биласизми?

Бу ерда, ишчи ходимнинг узлуксиз 6 ой давомида ишлаганлик хусусияти муҳим аҳамият касб этади.


9-июн 2026, 12:36
673

Нотариус ижро хатининг ҳуқуқий табиати ва уни расмийлаштириш тартиби

Нотариус ижро хати суд қарори эмас, балки мажбурий ижрога асос бўладиган нотариал ҳаракат натижасидир.