currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНимани хор қилсанг, шунга зор бўласан...

Нимани хор қилсанг, шунга зор бўласан...

Life Style

calendar

20.03.2026

eye

33

Нимани хор қилсанг, шунга зор бўласан...

“Тошкент шаҳар махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси” маълумотларига кўра,  бир кунда Тошкент шаҳри бўйича 2 тонна нон чиқинди қутиларига улоқтирилмоқда.

Ота-боболаримиздан “Нонни исроф қилма, уволи ёмон”, “Ноннинг ушоғи ҳам нон” деган эслатма ва ўгитларни эшитиб катта бўлганмиз.   Мурғак қалбимиз билан ноннинг азизлигини ҳис қилганмиз, тан олганмиз. Нонни асраш улуғ бир қадрият сифатида ардоқланган халқнинг вакилимиз. Ноннинг ушоғини ҳам кўзига суртадиган ота-боболаримиз наҳотки ўтмишда қолган бўлса?!

Бугун замон ўзгарди. Наҳотки, йиллар бизни ўзгартирган бўлса?   Ўзимизни нондан баланд тутадиган бўлдикми? Ўтган аср уруш йилларидаги қаҳатчилик, бир парча нонга зорлик, муҳтожлик сабоқларини бунча тез унутдик! Ерга тушган буғдой бошоғини териб жон сақлаган, очликка чидай олмасдан вафот этган  боболар, момолар қисматини бунча тез ёддан чиқардик!  

Бугун нонни исроф қилгани етмаганидек, бу буюк неъматни қора  молларига бераётган, қўйларини нон билан боқаётган юртдошимиз, қариндошимиз, ошнамизни нега тартибга чақирмай қўйдик? Ёки бундай одамларни билмаймиз, кўрмадик деб виждонимизга қарши борамизми? Ахир ҳар биримиз бундайларга дуч келганмиз, гувоҳмиз-ку! Нега нонни чиқинди қутиларига ташлаётганларни кўриб кўрмасликка оламиз? Нега бирор марта уларни огоҳлантирмаймиз? Газета ёки телеэкранларда нега нонни исроф қилаётганлар ҳақида лавҳа ёки кўрсатув беришни ўзимизга эп кўрмаймиз? Шу бефарқлигимиз, лоқайдлигимиз билан нон ҳақида, миллий ифтихор ҳақида гапиришга ҳаққимиз борми?!

 Нонни исроф қилаётган, нонни увол қилаётган кимсалар бугун нонкўрликдан қўрқмай қўйди. Халқимизда “Нимани хор қилсанг, ўшанга зор бўласан!” деган ақида бор. Бугун нонни хор қилсак, эртага сув, ҳаво...  Ва бу ресурслар халқнинг бойлиги эканини, барчасининг ўлчови, уволи, гуноҳу савоби борлигини унутмайлик. Ахир бу неъматлар бизга ўлчаб берилган-ку. Қанийди нонни исроф қилганларга нисбатан жарима жазосини қўллаш мумкин бўлса! Шунда ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олишга эришилган бўлармиди?

Нонни қадрлаш ҳам маънавиятимизга, маданиятимизга, шахсиятимизга дахлдор эканлигини  унутмайлик азиз замондошлар!  

Келинг, яхшилар, биргаликда бу иллатга қарши курашайлик. Нонни исроф қилмасликка ўрганайлик. Бу хайрли ишни ҳар биримиз ўзимиздан бошлайлик! Яна бир таклиф, юртимизда қанча-қанча тадбирлар, қанча-қанча форум ва акциялар ўтказилмоқда. Қозон-қозон ош дамлаб, шуҳрат орттирмоқчи бўлаётганларни кўраяпмиз. “Қоғозсиз кун”, “Автомобилсиз кун”, яна қанча Халқаро кунларни биламиз. Аммо нонни асраш уни исроф қилмаслик ҳақида бирорта ундовни, шиорни билмаймиз.  Келинг, шундай бир акция ўтказайликки, бу акциянинг шиори Ўзбекистонимизда нонни исроф қилмасликни қонимизга сингдирадиган муқаддас ва баланд шиор бўлсин, таъсири ҳеч қачон тушмасин.

Маруса ҲОСИЛОВА,

 журналист

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 937

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


20-феврал 2026, 11:16
802

Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар

Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.


8-март 2026, 05:28
735

Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?

Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади


19-феврал 2026, 07:28
726

Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?

Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.