currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНогиронлиги бўлган шахслардан даромад солиғини ундиришда қонунчиликда қандай имтиёзлар бор?

Ногиронлиги бўлган шахслардан даромад солиғини ундиришда қонунчиликда қандай имтиёзлар бор?

#NoComment

calendar

11.02.2026

eye

55

Ногиронлиги бўлган шахслардан даромад солиғини ундиришда қонунчиликда қандай имтиёзлар бор?

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ҳар қандай давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу борада меҳнат, бандлик ва солиқ муносабатларида адолатли ҳамда инсонпарвар ёндашувни жорий этиш алоҳида аҳамият касб этади. Айниқса, ногиронлиги бўлган шахслардан даромад солиғини ундириш масаласида белгиланган имтиёзлар уларнинг моддий аҳволини яхшилаш, иқтисодий фаоллигини ошириш ҳамда жамият ҳаётида тўлиқ иштирок этишлари учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 380-моддасига кўра, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлари бўйича солиқ солишдан озод этилади. Бундай имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтишимиз керакки, бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1271000 сўмни ташкил этади.

Солиқ кодекси 380-моддаси 6-қисмига асосан, мазкур солиқ имтиёзлари сольиқ тўловчининг фоизлар ва дивидендлар тарзида олинган ва мол-мулкни ижарага берганда тушьадиган даромадларига нисбатан татбиқ этилади. Бундай ҳолларда сольиқ имтиёзи жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга қараб шахс яшаш жойидаги сольиқ органлари томонидан қўлланилади.

Масалан, сизнинг расмий иш жойингиз мавжуд эмас. Бироқ бошқа ойлик даромадларингиз бор. Яъни, уйингизни ижарага бериш орқали 4 миллион сўм ижара ҳақи оласиз. Мазкур ҳолатда сиз ҳудудий солиқ органларига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация ва тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси тақдим этиш орқали имтиёздан фойдаланишингиз мумкин.

Улашиш: