currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларОилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолияти қандай ташкил этилади?

Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолияти қандай ташкил этилади?

Ҳуқуқ

calendar

18.03.2026

eye

41

Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолияти қандай ташкил этилади?

Ўзбекистон Республикасида оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш масаласи “Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш, ушбу соҳада давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси Қарори ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Ушбу қонунчилик ҳужжатларига кўра, меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларнинг фаолияти уларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона Реестрга киритиш ва Реестрдан кўчирма бериш йўли билан ташкил этилади.

Меҳмон уйлари хизматлари меҳмон уйини ташкил этиш учун яроқли турар жой биносига эга бўлган ва унда яшовчи хусусий тадбиркорлар ёки оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилади.

Хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳларда ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилади.

Меҳмон уйлари хизматларини кўрсатиш оилавий тадбиркорлик субъектлари шаклида ташкил этилганда, коммунал инфратузилма хизматлари (электр энергияси, сув таъминоти, канализатсия, газ таъминоти ва иссиқлик таъминоти) учун тўловлар аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида тўланади.

Ташриф буюрувчилар (туристлар) учун санитария-гигиена қулайликларини ташкил этиш лозим:

- умумий фойдаланиш учун санитария-гигиена узели, ванна ёки душ кабинасининг мавжудлиги;

- канализатсия (сув чиқариш) ёки (ахлат тўкиладиган ўрани ташкил этиш йўли билан) маҳаллий иншоотларнинг мавжудлиги;

- яшаш ва жамоат жойларида табиий ва сунъий (шу жумладан, фонарлар, шамлар ва бошқа ёритиш воситаларидан фойдаланиш ҳисобига) ёритишнинг мавжудлиги;

- сув таъминотининг мавжудлиги (шу жумладан, сувни тўплаш учун идишлар ўрнатиш йўли билан).

Ташриф буюрувчиларнинг (туристларнинг) хавфсизлигини таъминлашда қуйидагиларга эътибор қаратиш керак:

- ўт ўчиргичлар ва тиббиёт дори қутисининг мавжудлиги;

- шошилинч ёрдам хизматларини чақириш имконияти.

Оилавий меҳмон уйига киришда давлат тилида ва ихтиёрий равишда бошқа муқобил тилда ёзилган қуйидаги маълумотлар тахтаси мавжуд бўлиши керак:

- Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестридан кўчирма нусхаси;

- шошилинч хизматларнинг ва Туризм қўмитаси Cалл-марказининг телефон рақамлари;

- кўрсатиладиган хизматлар прейскуранти;

- рўй бериши мумкин бўлган табиий ҳодисалар, жойлардаги хавф-хатарлар тўғрисида маълумот.

Лобар Розимова,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 875

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


20-феврал 2026, 11:16
733

Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар

Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.


19-феврал 2026, 07:28
666

Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?

Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.


8-март 2026, 05:28
633

Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?

Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади