Ўзбекистон
30.06.2023
1 833

Ўз аёлига тазйиқ кўрсатиш нимага олиб келади? Аёл бу бўйича ички ишлар органларига мурожаат қилади ва тегишли тартибда ҳимоя ордери олади. Агар тазйиқ ўтказаётган шахс ҳимоя ордери талабларини бажармаса унга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солиниши ёки 15 суткагача қамоққа олиниши мумкин. Шунингдек, қонунчиликка оилавий зўравонлик тушунчаси киритилди ва оилавий зўравонликни содир этган шахсга нисбатан маъмурий жиноий жавобгарлик белгиланди. Оилавий зўравонликни содир этган шахс БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жаримадан 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққача маъмурий жазо билан жавобгарликка тортилиши мумкин. Шунингдек, БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жаримадан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
6 ойда 18 704 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилган
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси маълумотларига кўра, ҳимоя ордери бериш натижасида 7965 та оила яраштирилган.
Бухорода 2 яшар болани урган боғча тарбиячиси ишдан бўшатилди
Унинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб бориляпти.
Ҳимоя ордери қанча вақт ҳимоя қилади, зўравонлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оилавий (маиший) зўравонлик қатъий тақиқланади. Хотинининг таълим олишига, саломатлигига, ишлаши ва мулкий ҳуқуқларига тўсқинлик қилиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. “Hudud24.uz” нашри мазкур жавобгарлик ҳақида огоҳлантиради.
Сўнгги 3 йилда зўравонликка оид жиноятлар 140 фоизга ортган
Зўравонлик қурбонлари эса 137 фоиздан кўп.