#NoComment
12.12.2025
40

Қонунчиликка кўра, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота ёки она ўз боласига нисбатан бир қатор ҳуқуқлардан маҳрум бўлади. Мисол учун, болага боғлиқ имтиёзлар, нафақалар ва боладан таъминот олиш ҳуқуқи бекор бўлади. Бироқ ота-она мазкур ҳуқуқлардан маҳрум қилинса ҳам, болага алимент тўлашдан озод этилмайди.
Агар болани ота ёки онасига беришнинг имкони бўлмаса ёки ҳар иккаласи ҳам ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, бола васийлик ва ҳомийлик органи қарамоғига берилади.
Шунингдек, ота-она (улардан бири) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганидан кейин болани бошқа шахслар фарзандликка олмоқчи бўлса, бу фақат суд қарори чиқарилган кундан кейин камида 6 ой ўтгач амалга оширилиши мумкин.
Ота-оналик ҳуқуқини тиклаш мумкинми? деган савол кўпчиликни қизиқтириши мумкин.
Ха албатта, агар ота-она ёки улардан бири ўз хулқ-атворини, турмуш тарзини ва болага бўлган муносабатини яхши томонга ўзгартирса, уларнинг ота-оналик ҳуқуқи тикланиши мумкин. Бундай иш ота-онанинг ўзи томонидан судга берилган даъво асосида кўриб чиқилади. Ушбу даъво билан бирга болани ота-онага (улардан бирига) қайтариш тўғрисидаги талаб ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Бола 10 ёшга тўлган бўлса, унинг розилигисиз ота-оналик ҳуқуқи тикланмайди.
Энг муҳим жиҳати шундаки, агар бола бошқалар томонидан фарзандликка олинган бўлса ва бу бекор қилинмаган бўлса, ота-оналик ҳуқуқи тикланиши мумкин эмас.
Улашиш:
Бошқалар
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар
2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Бир ватан, бир эл, бир байроқ
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ўзининг ранглари ва тимсоллари билан бой маъно-мазмунни ифода этади.