#NoComment
01.12.2025
324

Қонунга мувофиқ, озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда қонунчилик билан белгиланадиган бошқа органлар томонидан амалга оширилади.
Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш нималарни ўз ичига олади?
Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви қуйидагиларни ўз ичига олади:
— давлат томонидан нормалаш;
— озиқ-овқат маҳсулотини ҳамда уни тайёрлашга мўлжалланган ва фойдаланганда озиқ-овқатга тегиб турадиган ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказиш;
— озиқ-овқат маҳсулотини сертификатлаш;
— давлат назорати ва текшируви;
— озиқ-овқат маҳсулотининг сифатини ва хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини режалаштириш.
Озиқ-овқат маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказганда нималар тақиқланади?
Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
— озиқ-овқат маҳсулотининг ҳар хил турларини бир хил номда давлат рўйхатидан ўтказиш;
— айни бир турдаги озиқ-овқат маҳсулотини бир хил ёки ҳар хил номлар билан қайта-қайта рўйхатдан ўтказиш;
— таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган озиқ-овқатларни, овқатга қўшиладиган озиқ-овқат қўшимчалари, ембоп қўшимчалар ва биологик фаол қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш.
Озиқ-овқат маҳсулоти, уни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва у билан савдо қилишга мўлжалланган технологиялар, ускуналар, буюмлар ва воситалар уларнинг нормалар ва қоидаларга мослигини тасдиқлаш мақсадида сертификатланиши лозим.
Озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқаришда қандай талаблар белгиланган?
Озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқаришда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган озиқ-овқат хом ашёсидан, озиқ-овқат қўшимчалардан, қадоқлаш ва ёрдамчи материаллардан ва улардан ишланган буюмлардан, ускуналардан фойдаланишга йўл қўйилади.
Таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган озиқ-овқат қўшимчалари, ембоп қўшимчалар ва биологик фаол қўшимчаларни ишлатиш тақиқланади.
Ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат хом ашёсини етиштириш чоғида ветеринария дори воситаларини ва озуқабоп қўшимчаларни қўллашга улар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин йўл қўйилади.
Ўсимликлардан олинадиган озиқ-овқат хом ашёсини етиштириш чоғида заҳарли кимёвий моддалар ва минерал ўғитларни қўлланишига улар токсикология-гигиена экспертизасидан ўтказилганидан кейин йўл қўйилади.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?
Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.
Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?
Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.