Содда талқин
06.12.2025
10

Паралимпия спорти – бу инсон иродасининг рамзи. Унда ҳар бир спортчи ўз имкониятларини қайта кашф этади, жамият эса ногиронликни эмас, инсоннинг чексиз имкониятларини ўрганади.
Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислар 4 йилда камида 1 марта малака оширишлари шарт. Мутахассисларнинг касбий билими, кўникмаси ва маҳоратини ошириш, замон талабларига мувофиқ таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарлигини ривожлантириш паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Мутахассисларни қайта тайёрлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
• педагогик қайта тайёрлаш;
• касбий қайта тайёрлаш;
• махсус ўқув курсларда ўқитиш.
Мутахассисларнинг малакасини ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
• тўғридан-тўғри малака ошириш (таълим дастурлари бўйича ўқитиш)
• илмий-тадқиқот муассасасида тажриба орттириш;
• хорижда тажриба орттириш;
• мустақил ўқиб билим орттириш;
• масофавий таълим.
Тингловчилар қайта тайёрлаш ва махсус ўқув курслари таълим дастурларини ўзлаштириб бўлгандан сўнг Институт томонидан аттестациядан ўтказилади.
Улашиш:
Бошқалар
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар
2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Бир ватан, бир эл, бир байроқ
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ўзининг ранглари ва тимсоллари билан бой маъно-мазмунни ифода этади.