Ҳуқуқ
09.12.2025
359

Бугунги кунда, таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, таълим соҳасининг энг муҳим субъектлари саналган ўқитувчи педагогларнинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш масаласида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу маънода, таълим сифатини янада ошириш долзарб аҳамият касб этмоқда. Таълим сифатини оширишда, педагогларни малакасини тизимли шаклда ошириб бориш, уларни қайта тайёрловдан ўтказиш муҳим факторлардан бири саналади.
Педагогларни қайта тайёрлаш уларга қўшимча касбий билим, малака ва кўникмаларни эгаллаш ҳамда ўзининг таянч мутахассислиги ва касбига мувофиқ меҳнат фаолиятини олиб бориш имкониятини бериш мақсадида амалга оширилади.
Педагоглар малакасини ошириш уларга ўз касбий билим, малака ва кўникмаларини чуқурлаштириш ҳамда янгилаб бориш, шунингдек тоифасини (лавозимини) ошириш имкониятини бериш мақсадида амалга оширилади.
Педагогларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир фаолият кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таълим ташкилотлари (институт, марказ, факультет ва бошқалар) томонидан амалга оширилади.
Педагогларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шакллари ҳамда муддатлари тегишли давлат таълим талаблари билан белгиланади.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнида педагог ўзининг касбий фанларидан ташқари қўшимча фанларни (чет тилини, ахборот технологияларини, ижтимоий-гуманитар фанларни ва бошқаларни) ихтиёрий равишда ўзлаштириши мумкин.
Ўқув режаси ва ўқув дастури ўзгарганда (янги фан киритилганда ёки мавжуд фан чиқариб ташланганда) давлат таълим ташкилотларининг педагогларини янги турдош фан бўйича қайта тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Давлат таълим ташкилотлари педагогларининг малакасини белгиланган муддатларда ва ҳажмда ошириш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Нодавлат таълим ташкилотлари педагогларининг малакасини ошириш иш берувчи томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?
Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.
Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?
Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.