Life Style
22.05.2026
23

Куни кеча пойтахтимиз яна бир бор йирик халқаро IT-тадбирга мезбонлик қилди.
Uztelecom ташаббуси билан ташкил қилинган “KOD IB Tashkent 2026” халқаро коньференция IТ, киберхавфсизлик ҳамда сунъий интеллект йўналишларида фаолият юритаётган мутахассисларни бир майдонга жамлади.

KOD IB ва AICA ҳамкорлигида ташкил этилган ва бизнес вакиллари, IТ-экспертлар, AI-жамоалар ва технологик етакчилар иштирок этган коньференцияда соҳадаги бугунги куннинг энг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, бизнес жараёнларига сунъий интеллектни жорий этиш, AI ечимлари учун замонавий инфратузилмани шакллантириш, киберхавфсизликни таъминлаш ва маълумотларни ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, рақамли трансформация бўйича амалий тажрибалар ва минтақада AI экотизимини ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир давомида етакчи экспертларнинг маърузалари, панель мунозаралари ҳамда инновацион ишланмалар тақдимоти иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, “Startup Alley” майдониконференциянинг энг қизиқарли нуқталаридан бирига айланди. Ушбу платформада технологик жамоалар ўзларининг илғор AI ечимларини намойиш этиб, таҳлилдан тортиб автоматлаштиришгача бўлган турли йўналишларда, жумладан молия ва юридик соҳалар учун мўлжалланган ишланмаларни тақдим этдилар.

“KOD IB Tashkent 2026” коньференцияси сунъий интеллектнинг келажаги, рақамли инфратузилмани ривожлантириш ҳамда бизнес ва давлат секторида янги имкониятларни очиб берувчи муҳим мулоқот майдони бўлди.
Тадбирда тўпланган тажриба ва илгари сурилган ғоялар мамлакатда рақамли технологияларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Реклама ҳуқуқи асосида
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.