Ўзбекистон
20.08.2021
1 029

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди. Айни пайтда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда. – Кейинги йилларда сизлар иқтисодиётимиз ва ислоҳотларимиз таянчига ҳамда локомотивига айландингиз, деб айтишга барча асосларимиз бор. Сиз каби ишнинг кўзини биладиган, ишбилармон юртдошларимиз тимсолида биз чин маънодаги Янги Ўзбекистон бунёдкорларини кўрамиз. Мамлакатимизда ҳар йили яратилаётган иш ўринларининг 90 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келмоқда. Уларда ҳозирги кунда 5 миллиондан зиёд аҳоли, айниқса, ёшларимиз меҳнат қилмоқдалар. Агар биз иқтисодиётимизни янада юксалтирамиз десак, тадбиркорликни ривожлантириш учун барча имконият ва шароитларни яратиб беришимиз зарур.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Тадбиркорни 21 минг АҚШ долларига чув туширган шахс ушланди
Фирибгар тадбиркорга ер майдони олиб беришни ваъда қилган.
Қашқадарёда тадбиркорни ноқонуний текширган солиқ органи мансабдори жиноий жавобгарликликка тортилди
Деҳқонобод туман солиқ инспекцияси мансабдор шахси аввалроқ айни шу қилмиши учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлишига қарамай, такрорий тарзда бир қанча тадбиркорлик субъектларида ноқонуний текширувлар ўтказган.
Аёллар раҳбарлик қиладиган корхоналарнинг энг кўпи Тошкент шаҳрида эканлиги айтилди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Тошкент шаҳридаги 10 906 та кичик корхона ва микрофирмаларга тадбиркор аёллар раҳбарлик қилади.
Қашқадарёда тадбиркор мактаб қуриб берди
Тадбиркор ҳомийлигида ушбу мактаб ўқувчилари учун мини стадион қуриш ишлари давом этмоқда.