currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларРақамли даврда суд ҳокимиятининг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислиги қандай таъминланади?

Рақамли даврда суд ҳокимиятининг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислиги қандай таъминланади?

Ўзбекистон

calendar

23.04.2021

eye

876

Рақамли даврда суд ҳокимиятининг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислиги қандай таъминланади?

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумининг иккинчи куни доирасида “Рақамли даврда суд ҳокимиятининг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислигини таъминлаш” мавзусида суд корпусининг миллий ва хорижий вакиллари иштирокида мунозара сессияси бўлиб ўтди. Яқин келажакда судлар фаолиятига замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилган мазкур тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбораси Махмудова Робахон Анваровна бошқармоқда. Сессияда Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги бўйича БМТ махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян, ЮНЕСКОнинг сўз эркинлиги ва журналистларнинг хавфсизлиги бўлими раҳбари Гильерме Канела де Соуза Годой, АҚШ округ суди бош судьяси Джон Р.Тунҳейм, Британиялик судья ва адвокат Сэр Стефен Ирвин, Словения Олий суди раиси Дамиан Флорянчич, Жаҳон банки гуруҳининг давлат сектори ва институционал ривожланиш бўйича мутахассиси Клара Лахуд Маганилар иштирок этди. Тадбирда дастлаб сўз олган Диего Гарсия-Саян Covid-19 коронавирус пандемияси муносабати билан жорий этилган чекловлар даврида судлар иш жараёнига технологияларни жорий этиш орқали қонун устуворлиги ва одил судловга эришишнинг устувор йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Қобилжон Комилов эса мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичи, хусусан, яқин йилларда амалга оширилган ислоҳотлар ва келажакдаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, тадбирда АҚШ округ суди бош судьяси Джон Р. Тунҳейм ҳамда Британиялик судья ва адвокат Сэр Стефен Ирвинларнинг суд ҳокимиятини рақамлаштириш бўйича АҚШ ва Буюк Британияда амалга оширилган ва олиб борилаётган ишлар хусусидаги, ЮНЕСКОнинг сўз эркинлиги ва журналистларнинг хавфсизлиги бўлими раҳбари Гильерме Канела де Соуза Годой ҳамда Жаҳон банки гуруҳининг давлат сектори ва институционал ривожланиш бўйича мутахассиси Клара Лахуд Маганилар замонавий даврда судлар ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги муносабатлар, Словения Олий суди раиси Дамиан Флорянчичнинг ҳокимият тармоқлари ўртасидаги мувозанатни ва ўзаро ҳурматни сақлаш орқали қонун устуворлигини барпо этиш муаммоси ҳақидаги маърузалари иштирокчиларда катта таассурот қолдириши кутилмоқда. Сессияда ҳуқуқ соҳасидаги илғор хорижий тажриба ва улардан нималарни ўрганиш мумкинлигига алоҳида урғу берилди. Айниқса, хорижлик спикерлар Уильям Томисон, Алехандро Понсе ҳамда сиёсий иқтисодга оид изланишлари билан дунёга машҳур бўлган АҚШ миллий фанлар академияси аъзоси, энг нуфузли ўқув юртларидан бири Массачусетс технология институти профессори Дарон Ажемоглуларнинг иштироки ва қимматли фикрлари барчага манзур бўлди. Сиёсатни ва ислоҳотларни амалга ошириш ижро интизомига боғлиқлиги хорижлик мутахассислар томонидан ҳам таъкидланди. Сессия якунида хорижий ва миллий экспертлар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди. Кечгача давом этган мунозара сессияси ҳаммада катта қизиқиш уйғотди.   Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
862

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
19-сентябр 2023, 05:44
996

Тошкент шаҳар судининг икки судьяси лавозимидан озод этилди

Бири одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузган.

cover image
20-август 2023, 15:59
3 282

Замонавий дунёнинг энг одил судьяси — Фрэнк Каприо машҳурлигига сабаб нима?

Иши судга тушганнинг аксари негадир прокурор ёки судяни ёмон кўради. Гарчи иккиси ҳам ҳақиқат тарафдори бўлса-да, стереотиплар шаклланиб бўлган. Лекин америкалик судья Фрэнк Каприони биров ёмонотлиқ қилолмайди. Аксинча, уни “замонавий дунёнинг энг одил судяси” дейишади. Унга бундай юксак баҳо беришларига сабаб нима?

cover image
11-ноябр 2023, 11:35
1 347

“Dok-1 Мaks” жиноят иши: жабрланувчилардан бири 10 млрд сўм товон пули талаб қилди

10 ноябрь куни давом этган “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлисида жабрланувчилар судланувчиларга энг оғир жазо берилишини сўраб, моддий ва маънавий зарар ундирилишини талаб қилган.

cover image
3-ноябр 2023, 17:25
1 477

“DOK-1 MAKS” жиноят иши: эксперт эксгумация қилиш бефойда эканини айтди

Бугун, 3 ноябрь куни Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.