Ўзбекистон
24.01.2024
1 044

Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қурилиш майдонларининг бирида рейд ўтказилгани ва унда бир гуруҳ фуқаронинг ўрдаксимон усулда юришга мажбурлагани тасвирланган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги муносабат билдирди.
Дастлабки ўрганишлардан маълум бўлишича, жорий йилнинг 17 январь куни Екатеринбург шаҳрида жойлашган қурилиш майдонларининг бирида ИИВ, ФХХ, Росгвардия ва прокуратура ходимлари томонидан “нолегал” рейд тадбири ўтказилган.
Ушбу қурилиш ишларида Марказий Осиё давлатлари фуқаролари вақтинча ишлаб келган. Рейд давомида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам ушланган ва патентсиз меҳнат фаолиятини амалга оширгани сабабли суднинг қарори асосида Екатеринбург шаҳри Горнистов 15/4-уйда жойлашган Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказига жойлаштирилган.
Маълум бўлишича, ҳуқуқ-тартиборт органлари ходимлари қурилиш биносига кирган вақтда кўплаб меҳнат мигрантлари қочишга ҳаракат қилган ва бинонинг орқа томонидан қочаётган вақтида қўлга олинган. Фуқароларнинг ҳаракатларига жавобан ҳуқуқ-тартиборт органлари ходимлари уларни ўтириб юришга мажбур қилган.
“Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси томонидан назоратга олинган ва юртдошларимизга ҳуқуқий ва бошқа шаклдаги ёрдам кўрсатилмоқда”, дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Фуқароларни хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази ташкил этилмоқда
Профессионал таълим муассасаларида касб ва чет тиллари бўйича ўқув курслари йўлга қўйилади. Хорижда ишлаш истагидагилар тўлов-коньтракт асосида ўқишлари мумкин.
Россияга бораётган ва ўша мамлакатдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Улардан хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиши сўралмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида 28 мингдан зиёд ўзбекистонлик чет давлатларда манзилли ишларга жойлаштирилган
Оғир вазиятларга тушиб қолган 380 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган, иш берувчилардан 676 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақлари ундириб берилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги ўзбекларни огоҳлантирди
Сўнгги кунларда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ушбу давлатлар ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.