currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЖорий йилнинг ўтган даврида 28 мингдан зиёд ўзбекистонлик чет давлатларда манзилли ишларга жойлаштирилган

Жорий йилнинг ўтган даврида 28 мингдан зиёд ўзбекистонлик чет давлатларда манзилли ишларга жойлаштирилган

Ўзбекистон

calendar

13.09.2023

eye

1 049

Жорий йилнинг ўтган даврида 28 мингдан зиёд ўзбекистонлик чет давлатларда манзилли ишларга жойлаштирилган

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти таҳлили, соҳадаги янгиликлар бўйича айрим рақамларни маълум қилди. Қайд этилишича, Меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш мақсадида 10 та хорижий давлатнинг 74 та ваколатли ташкилотлари ва салоҳиятли иш берувчилари билан ҳамкорлик келишувлари имзоланган. Йил бошидан 100 мингга яқин бўш иш ўринлари аниқланиб, улардан 20 мингга яқин бўш иш ўринларига талабномалар олинган. Ҳисобот даврида, Жанубий Корея, Буюк Британия, Россия, Қозоғистон, Германия, Туркия, Руминия, Болгария, Япония, Литва, Полша, Латвия давлатларида жами 28 207 нафар ўзбекистонлик манзилли ишларга жойлаштирилган. Меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, моддий ёрдам кўрсатиш йўналишида 180 мингга яқин фуқарога хизматлар кўрсатилган. Шундан, 161 мингдан ортиғига маслаҳат хизмати, 9 300 га яқинига ҳуқуқий, 8 000 дан ортиғига ижтимоий, 1 993 нафарига эса моддий моддий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, 39 нафар фуқаро хорижда вақтинчалик хостелларга жойлаштирилган, оғир вазиятларга тушиб қолган 380 нафар юртдошимиз эса Ўзбекистонга олиб келинган. Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари аралашуви билан юртдошларимиз иш берувчиларидан 676 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақлари ундириб берилган. Келтирилишича, Бугунги кунда Германия, Исроил, Япония, Финляндия, Туркия, Россия, Латвия, Литва, Болгария, Полша каби давлатларда тиббиёт, ҳайдовчилик, қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида бўш иш ўринлари таклиф этилмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
19-апрел 2024, 06:20
1 047

Фуқароларни хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази ташкил этилмоқда

Профессионал таълим муассасаларида касб ва чет тиллари бўйича ўқув курслари йўлга қўйилади. Хорижда ишлаш истагидагилар тўлов-коньтракт асосида ўқишлари мумкин.

cover image
27-март 2024, 06:25
1 118

Россияга бораётган ва ўша мамлакатдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Улардан хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиши сўралмоқда.

cover image
24-январ 2024, 07:46
819

Россияда мигрантлар ўрдаксимон юришга мажбурлангани ҳолати назоратга олинган – Миграция агентлиги

Екатеринбург шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қурилиш майдонларининг бирида ўтказилган рейдда ўрдаксимон усулда юришга мажбурлаган мигрантлар орасида ўзбекистонликлар ҳам борлиги аниқланди.

cover image
2-сентябр 2023, 07:42
1 027

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги ўзбекларни огоҳлантирди

Сўнгги кунларда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ушбу давлатлар ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.