Ўзбекистон
20.09.2023
1 147

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган 6 та ва Каттақўрғон туманида 1 та корхона электр тармоқларига ноқонуний уланиб, 5 миллион 228 минг 433 киловатт соат миқдорида электр энергиясини ноқонуний ишлатган. Ҳисоб-китобларга кўра, бундай ҳолатлар туфайли давлат манфаатларига 2 миллиард 355 миллион 502 минг 460 сўм зарар етказилган. Ушбу миқдордаги электр энергияси 26 минг 142 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тўғри келади. Айни кунда мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим этилган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Тошкент вилоятида 3 та истеъмолчи 700 млн. сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдалангани аниқланди
“Ўзенергоинспекция” томонидан ўтказилган назорат тадбирларида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Самарқандда жами 11 та “дом” қарийб 9,5 млрд сўмлик газ ва 65 млн сўмлик “свет”дан ўғринча фойдалангани аниқланди
“Ўзенергоинспекция” томонидан тегишли органлар билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказилган.
Ўтган ойда газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланиш оқибатида тизимга 111 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
Сентябрь ойида 911 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Қашқадарёда 6 та фермер хўжалиги салкам 500 млн сўмлик “свет”дан ўғринча фойдалангани аниқланди
Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳажмдаги электр энергияси 5 480 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.