Life Style
16.01.2026
361

Тасаввур қилинг иш юзасидан банкка ёки бирор ташкилотга бордингиз. Сизга бериладиган илк савол “Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат борми”, бўлади кўп ҳолларда. Биз деярли ҳар куни шу саволга дуч келамиз. Хўш, ўзи шахсга доир маьлумотлар нима дегани?
Шахсга доир маълумотлар соҳасидаги муносабатлар 2019 йил 2 июлда қабул қилинган “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади. Мазкур қонунчиликка кўра, муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот шахсга доир маълумотлар сифатида қаралади. Бу таърифдан келиб чиқиб шахсга доир маълумотларга қуйидагилар киради:
— Ф.И.Ш., туғилган санаси ва манзил
— шахснинг паспорт реквизитлари, телефон рақами
— банкларда очилган карта рақамлари
— шахснинг фото ва видеолари
— Интернет тармоғидаги манзиллари ва бошқалар.
“Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида нималар назарда тутилган?
Давлат шахсга доир маълумотларнинг ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Шахсга доир маълумотлар соҳасидаги муносабатлар, масалан, шахсга доир маълумотларни тўплаш, тизимлаштириш, сақлаш, ишлов бериш, уларни тўлдириш ёки ўзгартиришда ўша шахснинг ўз шахсий ҳаётига аралашувлардан ҳимояланиш ҳуқуқи амалга оширилиши, маълумотларнинг яхлитлиги, махфийлиги ва қонунга хилоф равишда ишлов берилишини олди олиш кабилар таъминланади.
Шахсга доир маълумотлар соҳасидаги муносабатларни бузганлик учун жавобгарлик борми?
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 46(2)-моддасида Шахсга доир маълумотлар соҳасидаги муносабатларни амалга оширишда қонунчилик талабларига риоя қилмаганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари, мансабдор шахсларга эса — эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.жарима жазоси қўлланилиши назарда тутилган. Шунингдек, бундай муносабатларни бузганлик учун жиноий жавобгарлик ҳам белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 141(2)-моддасига кўра, маъмурий жазо қўлланилгандан кейин Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш жиноий жазо тайинлаш учун сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?
Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.
Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?
Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.