Ўзбекистон
22.05.2026
35

Айни дамда “Сифатли давлат бошқаруви” дастури бўйича форумва тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев форум очилишида нутқ сўзлади. Таъкидланганидек, сўнгги 10 йилда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши лозим” деган олижаноб фалсафани давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Бошқарув соҳасида аҳоли учун самарали тизим яратмасдан туриб, ҳеч бир йўналишда кутилган натижага эришиб бўлмайди. Чунки ҳар бир фуқаро ўз кундалик ҳаётида ҳис қилаётган ижобий ўзгаришлар орқали давлат фаолиятига баҳо беради.

“Самарали бошқарувни йўлга қўйиш, соҳага замонавий моделларни жорий қилиш, Бирлашган Араб Амирликлари эришган ютуқ ва илғор тажрибани татбиқ этиш биз учун фойдали бўлмоқда. Ўтган йил ноябрь ойида “Бюрократияни бартараф этиш” ҳамда сунъий интеллект бўйича нуфузли халқаро форумлар биргаликда юқори савияда ўтказилди.
Шунингдек, давлат бошқарувида илғор тажриба алмашиш юзасидан ҳамкорлик келишуви имзоланди.

“Сифатли давлат бошқаруви” дастури ана шу шерикликнинг ёрқин амалий натижасидир. Президентимиз самарали бошқарув қанчалик муҳим эканига эътибор қаратди.
“Вазирлик ва агентликлар, қўмита ва инспекциялар фаолиятини холис баҳолаш, уларнинг аҳоли олдидаги масъулиятини янада ошириш энди доимий эътиборимизда бўлади. Бундан буён “жараён учун” эмас, “натижа учун” ишлаш тамойили идоралар фаолиятида асосий мезонга айланади”, – деди давлатимиз раҳбари.
Шу нуқтаи назардан, “Сифатли давлат бошқаруви” дастури мутлақо янги бошқарув маданияти ва дунёқарашни шакллантиришга қаратилган ислоҳотдир.
Ушбу дастур давлат идоралари фаолиятини холис баҳолаш, уларнинг кучли ва заиф томонларини аниқлаш, энг илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш ҳамда соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлашни кўзлайди.
Жорий йил январь-апрель ойларида дастур доирасида давлат идоралари фаолияти, бошқарув сифати ва раҳбар кадрларнинг етакчилик қобилияти халқаро экспертлар ҳамда маҳаллий мутахассислар томонидан баҳоланди.
Танловда 40 та республика идораси ва уларнинг ходимлари иштирок этди.
Танлов натижаларига кўра, Адлия вазирлиги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича энг намунали вазирлик номинациясида ғолиб деб топилди.
Вазирлик қисқа вақт ичида замонавий, очиқ ва рақамли адлия институтига айланди. Бугунги кунда вазирлик 30 та платформа орқали 380 та тўлиқ рақамлаштирилган хизматларни кўрсатмоқда. 780 дан ортиқ хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин. 208 та давлат хизматлари марказидан иборат тармоқ бутун мамлакат бўйлаб ягона стандартни таъминламоқда.
Мазкур форум ва “Сифатли давлат бошқаруви” дастури давлат бошқаруви тизимида янги босқични бошлаб берди. Президентимиз томонидан илгари сурилган “давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил бугунги ислоҳотларнинг бош мезонига айланди. Эндиликда идоралар фаолияти жараён эмас, айнан натижа асосида баҳоланади.
Дастур орқали давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, самарадорлиги ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифати оширилмоқда. Халқаро тажриба ва замонавий бошқарув усулларининг жорий этилиши эса тизимни янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ғолиб деб топилгани мамлакатда рақамли ва замонавий давлат хизматларини ривожлантириш борасидаги амалий натижаларни яққол намоён этди. Бу эса келгусида барча давлат идоралари учун самарали бошқарув, масъулият ва халқ манфаатига хизмат қилишнинг муҳим намунаси бўлиб хизмат қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.