currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСифатли уйқу қандай уйқу?

Сифатли уйқу қандай уйқу?

Ўзбекистон

calendar

20.03.2026

eye

38

Сифатли уйқу қандай уйқу?

Уйқу инсон ҳаётидаги энг асосий физиологик жараёнлардан бири. У нафақат дам олиш, балки организмнинг соғлом фаолияти, ақл-савия ва руҳий ҳолат учун ҳам муҳимдир. Ҳар бир инсон учун камида 7-9 соат сифатли уйқу тавсия этилади. Аммо ортиқча уйқу ҳам саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Сифатли уйқунинг афзалликлари ва ортиқча уйқунинг зарари ҳақида сўз юритамиз.

Сифатли уйқу нима?

Сифатли уйқу инсон организми учун ҳаётий зарур бўлган физиологик жараён бўлиб, унда нафақат ухлашнинг узоқлиги, балки уйқу цикллари, чуқур ва тез фазали (REM) дам олиш, ҳамда организмнинг тикланиши ва мия фаолиятини қўллаб-қувватлаши муҳим аҳамиятга эга.

Уйқу – организмнинг биологик ритмларига мувофиқ кечади ва қуйидаги асосий компонентларни ўз ичига олади:

Уйқу цикллари – ҳар бир тунда бир неча цикл содир бўлади, улар тахминан 90–110 дақиқа давом этади ва организмнинг ҳар бир тизимини навбатма-навбат тиклайди.

Доимий уйқу режими – ҳар куни бир вақтда ухлаб, бир вақтда уйғониш организм биоритмини мустаҳкамлайди ва уйқудан самарали дам олишни таъминлайди.

Сифатли уйқунинг асосий афзалликлари:

– иммун тизимини мустаҳкамлайди;

– хотира ва фикрлаш қобилиятини яхшилайди;

– руҳий барқарорлик ва кайфиятни мустаҳкамлайди;

– юрак ва қон томирлари соғломлигини сақлайди;

– тананинг метаболизм ва энергия балансини мувозанатли қилади.

Ортиқча уйқу сабаблари

Ортиқча уйқу (гиперсомния) одатдагидан кўп, яъни 9–10 соатдан ортиқ уйқу. Баъзида организмдаги касалликлар, стресс, руҳий чарчоқ ёки гормонал бузилишлар ортиқча уйқуга сабаб бўлиши мумкин.

Ортиқча уйқу сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:

–  депрессия ва руҳий тушкунлик;

– дандли диабет ва қалқонсимон без касалликлари;

– юрак-қон томир тизими касалликлари;

– ортиқча стресс ва хроник чарчоқ.

Кўпчилик уйқуни яхши деб ҳисоблайди, аммо ортиқча уйқу (гиперсомния) юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет ва семириш хавфини ошириб, метаболизмни секинлаштиради, мия фаолиятини сусайтириб, руҳий чарчоқ ва депрессияни кучайтиради ҳамда кундалик энергия ва жисмоний фаолиятни пасайтиради.

Сифатли уйқуни таъминлаш учун кундалик уйқу режимига риоя қилиш, хона ҳароратини 18–22°Cда сақлаш ва тўлиқ тунги қоронғиликни таъминлаш, уйқудан 1-2 соат олдин электрон қурилмалардан узоқ туриш, кун давомида фаол ҳаёт тарзини юритиш ва кечки овқатни енгил қилиб, ухлашдан 2-3 соат олдин еган маъқул.

Уйқу инсон организми учун ҳаётий аҳамиятга эга. Сифатли уйқу иммунитетни мустаҳкамлайди, руҳий ва жисмоний саломатликни сақлайди. Ортиқча уйқу эса турли касалликларга, руҳий чарчоққа ва ҳаёт сифатининг пасайишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, кундалик уйқу вақти ва сифатини назорат қилиш ҳамда соғлом турмуш тарзига эътибор бериш жуда муҳимдир.

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 936

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


20-феврал 2026, 11:16
801

Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар

Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.


8-март 2026, 05:28
734

Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?

Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади


19-феврал 2026, 07:28
725

Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?

Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.