currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСотиб олувчи қабул қилмаган товарни масъулиятли сақлаш тартиби қандай?

Сотиб олувчи қабул қилмаган товарни масъулиятли сақлаш тартиби қандай?

Life Style

calendar

31.07.2026

eye

39

Сотиб олувчи қабул қилмаган товарни масъулиятли сақлаш тартиби қандай?

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларида сотувчи ва сотиб олувчининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилади. Бироқ амалиётда айрим ҳолларда сотиб олувчи шартномага мувофиқ етказиб берилган товарни қабул қилишдан бош тортиши ёки уни ўз вақтида қабул қилмаслик ҳолатлари учраб туради. Бундай вазиятда товарнинг сақланиши, унинг сифати ва бутлиги таъминланиши, шунингдек тарафларнинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим ҳуқуқий аҳамият касб этади.

Шу муносабат билан қонунчиликда сотувчига сотиб олувчи қабул қилмаган товарни масъулиятли сақлаш чораларини кўриш мажбурияти юклатилган. Масъулиятли сақлаш институти товарнинг йўқолиши, бузилиши ёки қийматининг пасайишининг олдини олишга хизмат қилади ҳамда кейинчалик тарафлар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган низоларни ҳал этишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб ҳисобланади.

Сотиб олувчи (олувчи) қонунчиликка ёки маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ маҳсулот етказиб берувчи топширган товарни рад этган тақдирда у бу товарнинг бут сақланишини таъминлаши (масъулиятли сақлаш) ва бу ҳақда товар етказиб берувчини дарҳол хабардор қилиши шарт.

Маҳсулот етказиб берувчи сотиб олувчи (олувчи) масъулиятли сақлашга олган товарни олиб чиқиб кетиши ёки оқилона муддат ичида тасарруф этиши шарт. Агар маҳсулот етказиб берувчи шу муддатда товарни тасарруф этмаса, сотиб олувчи товарни реализация қилишга ёки маҳсулот етказиб берувчига қайтариб юборишга ҳақли.

Сотиб олувчининг товарни масъулиятли сақлашга қабул қилиш, товарни реализация қилиш ёки уни маҳсулот етказиб берувчига қайтариб юбориш билан боғлиқ зарур харажатлари маҳсулот етказиб берувчи томонидан қопланиши лозим. Бунда товарни реализация қилишдан тушган пул суммаси, сотиб олувчига тегишли қисми чегириб қолинган ҳолда, маҳсулот етказиб берувчига топширилади.

Сотиб олувчи қонунчиликда ёки шартномада белгиланган асосларсиз маҳсулот етказиб берувчидан товарни қабул қилиб олмаган ёки товарни рад этган ҳолларда маҳсулот етказиб берувчи сотиб олувчидан товар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақлидир.

Бекжон Исмаилов

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: