currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар“Сиз миллонерга айландингиз”. Спам хабарлар келганда нима қилиш керак?

“Сиз миллонерга айландингиз”. Спам хабарлар келганда нима қилиш керак?

Ўзбекистон

calendar

16.07.2023

eye

1 608

“Сиз миллонерга айландингиз”. Спам хабарлар келганда нима қилиш керак?

Спам бу — зарарли дастурлар ва ёлғон маълумотларни ўзида жамлаган номаълум инсондан, номаълум ташкилотдан реклама кўринишига эга бўлган электрон ҳужжатдир. Спам хабарлар орқали фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик мақсадида мутахассислар қуйидагиларга риоя этишни тавсия қилишади. – Спам хабарларга жавоб қайтарманг! Чунки ҳар қандай жавобингиз спамерлар учун сиз реал инсонлигингизни тасдиқлайди ва бундан кўра кўпроқ спам хабарлар олишингиз мумкин; – Спам хабарларда кўрсатилган ҳаволаларга кирманг! Чунки у ҳаволалар ортида сизнинг шахсий маълумотларингизни қўлга киритиши мумкин бўлган ёки зарарли дастурлар юкловчи қалбаки сайтлар яширинади; – Шахсий маълумотларингизни тақдим этманг! Ҳеч қайси ташкилот ёки банк Сиздан шахсий маълумотларингизни смс тарзида тақдим этишингизни сўрамайди; – Ташкилот ёки банкдан келган хабарларни аниқлаштириш учун тўғридан-тўғри расмий сайт орқали текширинг. Спам хабарлар тақдим этган иловалар орқали аккаунтингизни тасдиқлаш ёки у билан боғлиқ масалаларни расмий сайтлар орқали текширинг; – Спам хабарлар жўнатган рақамларни қора рўйхатга қўшиб қўйинг. Барча турдаги мобил қурилмаларда махсус қўнғироқ ва смсларни тақиқлаш учун қора рўйхатлар функцияси мавжуд.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: