Ўзбекистон
01.11.2022
1 613
Жисмоний ва юридик шахслар одатда ўз бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида судларга мурожаат қилишади. Фуқаролар баъзида қабул қилинган суд қароридан норози бўлсада, эътиборсизлиги ёхуд ўз ҳуқуқларини билмаганлиги оқибатида судларга мурожаат қилиш тартибини бузишади ёки муддатни ўтказиб юборишади. Шу сабабли, қуйида суд қарорлари устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатлар масаласини кўриб чиқамиз. Суд ишлари дастлаб биринчи инстанция тартибида кўрилади ҳамда судининг қарори устидан апелляция шикояти апелляция инстанцияси суди номига йўлланади, лекин ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ёки ҳукмни чиқарган судга берилади. Кассация шикояти эса бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли судлов ҳайъатига берилади. Шунингдек, тегишли асослар мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари протестига кўра такроран кассация тартибида қайта кўрилиши мумкин. Демак, судлов тизимига мувофиқ муайян бир суд иши биринчи инстанция – апелляция – кассация – такроран кассация тартибида кўриб чиқилади. Қуйида эса суд қарорлари устидан шикоят қилиш муддатлари билан ташишимиз мумкин.
Т/р | Ишни кўриб чиқувчи суд | Апелляция шикояти бериш муддати | Кассация шикояти бериш муддати |
1. | Жиноят суди(маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича) | Суд қарори чиққан ёки нусхаси топширилган вақтдан20 сутка | Апелляция инстанцияси судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан6 ой |
2. | Жиноят суди(жиноят ишлари бўйича) | Ҳукм эълон қилинган ёки ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган вақтдан20 сутка | Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бир1 йил |
3. | Маъмурий судлар | Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан1 ой | Апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан1 йил |
4. | Иқтисодий судлар | Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан1 ой | Апелляция инстанцияси суди қарори қабул қилинган кундан эътиборан1 йил |
5. | Фуқаролик судлари | Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан1 ой | Апелляция инстанцияси суди қарори қабул қилинган кундан эътиборан1 йил |
Улашиш:
Бошқалар
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Янги нормалар: ахборот қай ҳолларда ноқонуний деб топилади?
2017–2025 йиллар оралиғида интернет фойдаланувчиларининг сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионгача ошган.
Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?
Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.
Судга кредит қарзини музлатиш ва поччамга қаратишни сўраб мурожаат қилса бўладими?
“E-SUD” нимаси билан аҳамиятли?
“Dok-1 Мaks” жиноят иши: жабрланувчилардан бири 10 млрд сўм товон пули талаб қилди
10 ноябрь куни давом этган “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлисида жабрланувчилар судланувчиларга энг оғир жазо берилишини сўраб, моддий ва маънавий зарар ундирилишини талаб қилган.
“DOK-1 MAKS” жиноят иши: эксперт эксгумация қилиш бефойда эканини айтди
Бугун, 3 ноябрь куни Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.