Ўзбекистон
29.10.2022
1 094

– Опамнинг икки нафар вояга етмаган фарзанди бор. Айни дам кичиги учун бола парваришлаш таътилида. Поччам пойтахтдаги йирик дўконлардан биридан опамнинг кредит карточкасига ноутбук ва уяли телефон олган. Икки ой кредит қарзини тўлагач, ишида камомад чиқиб, қамаб қўйишди. Ҳозир жазо муддатини ўтаяпти. Кредит қарзи эса 30 млн.га етган. Опам бунча пулни тўлолмайди. Судга кредит қарзини музлатиш ва поччамга қаратишни сўраб мурожаат қилса бўладими? Исми сир тутилди. Мурожаатга фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раис ўринбосари Жасур СИРОЖЕВ жавоб берди: – Фуқаролик кодексининг 353-моддасига асосан, икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади. Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 353-моддасига асосан, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Юқоридаги қонун нормаларига кўра, кредит шартномаси ким билан тузилган бўлса, кредит шартномаси бўйича кредит тўловларини айнан ким тўлаши шартномада кўрсатилган бўлса, айнан шу шахсдан кредит қарздорлиги ундирилади. Бундан ташқари, Фуқаролик кодексининг 292-моддасига асосан, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Фуқаролик кодексининг 293-моддасига асосан, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Агарда сиз кредит шартномаси бўйича тараф ёки кафил бўлмасангиз, сиздан кредит қарздорлиги ундирилиши қонун ҳужжатларига зид. Агар турмуш ўртоғингиз сизнинг кредит карточкангиздан рухсатингизсиз фойдаланган ҳаракатларидан норози бўлсангиз прокуратура ёи суд органларига мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқдир. Кредит масаласи юзасидан эса Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 189-моддасига асосан, ишга тааллуқли бўлган барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда туманингиздаги фуқаролик ишлари бўйича судга ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда
Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.
Суд қарорлари устидан қанча муддатда шикоят бериш мумкин?
Қарз билан кредитнинг фарқи қандай?
“E-SUD” нимаси билан аҳамиятли?
“Dok-1 Мaks” жиноят иши: жабрланувчилардан бири 10 млрд сўм товон пули талаб қилди
10 ноябрь куни давом этган “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлисида жабрланувчилар судланувчиларга энг оғир жазо берилишини сўраб, моддий ва маънавий зарар ундирилишини талаб қилган.