Life Style
12.01.2026
264

Юртимизда “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форуми эълон қилинган эди. Форумда суд-ҳуқуқ соҳасига алоҳида йўналиш ажратилган. Ҳозиргача бу борада 20 дан ортиқ таклифлар йўлланган.
Эслатиб ўтамиз, форум Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2025 йил 14 июлдаги “Ислоҳотларни амалга оширишда истиқболли ташаббусларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ўтказилмоқда.
Яъни, барча жараёнлар ҳуқуқий жиҳатдан ишончли ва тизимли ташкил этилган. Хусусан, One ID орқали рўйхатдан ўтишнинг аҳамияти шундаки, ташаббус эгасининг муаллифлик ҳуқуқи таъминланади.
Форумда ғолиб деб топилган лойиҳалар:
— Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимот қилинади; — молиялаштирилади ва тижоратлаштирилади;
— бутун республикада жорий қилинади.
Ташаббус муаллифлари:
— ўз салоҳиятини юзага чиқариш имкониятига эга бўлади;
— истиқболли кадр сифатида давлат эътиборига олинади;
— 10 - 50 миллион сўм миқдорида пул мукофотлари билан тақдирланади.
Форумга ташаббуслар йўллаш давом этмоқда. Сизнинг таклифингиз соҳани ривожлантиришга ҳисса қўшиши мумкин. Форумда қатнашинг.
Батафсил kelajakuchun.gov.uz сайтида танишинг.
Улашиш:
Бошқалар
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Аҳолини рўйхатга олиш бошланди
Аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима, унинг ҳуқуқий асоси борми?
Ижро варақаси қандай тартибда топширилади?
Пул маблағларини ундириш бўйича берилган ижро варақаси аввало қарздорга хизмат кўрсатувчи банкка топширилади.
Нега хавфсиз муҳит айнан маҳалладан бошланиши керак?
Ҳуқуқий назарияга кўра, хавфсиз муҳитни шакллантиришда энг муҳим масала – муаммони имкон қадар эрта аниқлаш ва унга эрта муносабат билдиришдир.