Ҳуқуқ
31.07.2026
48

Ҳар қандай суд жараёни — хоҳ фуқаролик, хоҳ иқтисодий ёки маъмурий ишлар бўлсин — адолатни қарор топтириш ва ҳақиқатни юзага чиқаришга қаратилган мураккаб юридик механизмдир. Бу жараённинг муваффақияти ва қарорларнинг қонунийлиги кўп жиҳатдан судда иштирок этувчи шахсларнинг ўз ҳуқуқларини қай даражада яхши билиши ҳамда зиммасидаги мажбуриятларни қандай бажаришига боғлиқ. Афсуски, кўпчилик фуқаролар ва айрим тадбиркорлар судга мурожаат қилганда ёки жараёнга жалб этилганда ўзларига қандай ваколатлар берилганини ёки аксинча, қандай талабларни бажариш шартлигини тўлиқ англаб етмайдилар. Ҳуқуқларни билмаслик ёки мажбуриятларни бажармаслик эса ишнинг чўзилишига ва керакли натижага эришиб бўлмаслигига олиб келиши мумкин.
Фуқаролик суд ишларини юритиш иштирокчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Суд ишида иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусхалар кўчириш, рад этиш тўғрисида арз қилиш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашаётган шахсларга саволлар бериш, арз қилиш, илтимосномалар тақдим этиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, суд муҳокамаси давомида юзага келадиган барча масалалар бўйича ўзларининг важларини баён қилиш, бошқа шахсларнинг арзлари, илтимосномалари, важларига қарши эътирозлар билдириш, суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш), суд ҳужжатларининг мажбурий ижросини талаб қилиш, давлат ижрочиси томонидан ҳаракатлар содир этилишида ҳозир бўлиш ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
Ишда иштирок этувчи шахслар ўзларига берилган барча процессуал ҳуқуқлардан инсофли равишда фойдаланиши ва ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши шарт.
Бекжон Исмаилов
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.