currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСув объектларидан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш бўйича муҳим маълумот

Сув объектларидан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш бўйича муҳим маълумот

#NoComment

calendar

08.12.2025

eye

78

Сув объектларидан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш бўйича муҳим маълумот

Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш қандай амалга оширилади?

Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш сувдан махсус фойдаланиш шартлари асосида сув олиш квоталари ва сув олиш лимитлари бўйича сувдан фойдаланишнинг белгиланган тартибига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалиги экинларини оқова сувлар билан суғориш Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг органлари билан келишувга кўра экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органларининг рухсати билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Тупроқ унумдорлигига ва етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига зарарли таъсир кўрсатадиган сувларни қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун бериш тақиқланади.

Сув объектларидан шахсий томорқа ер участкаларини суғориш учун фойдаланиш тартиби қандай?

Фуқароларнинг экинзорларини ва шахсий томорқа ер участкаларини суғориш учун сув объектларидан фойдаланиш фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг сув олиш квоталари ва сув олиш лимитларида назарда тутилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фуқароларнинг экинзорларни ва шахсий томорқа ер участкаларини суғориш учун сувга бўлган эҳтиёжларини умумлаштиради, сувдан фойдаланиш тўғрисида шартномалар тузади ва улар ўртасида сувдан фойдаланиш тартибини белгилайди, шунингдек суғориш тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишларини ташкил этади.

Сувни тежайдиган суғориш услублари ва технологияларини қўллашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қандай амалга оширилади?

Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган суғориш услублари ва технологияларини қўллаш кўламини янада кенгайтириш, сув ресурсларидан фойдаланиш унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида сувдан фойдаланишни тартибга солиш соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари давлат томонидан тартибга солишнинг қуйидаги чораларини қўллайди, жумладан:

— сувни тежайдиган суғориш услублари ва технологияларини жорий этадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада ривожлантириш;

— суғориш қудуқлари ва вертикал дренаж қудуқлари, шунингдек насос станциялари ёки насослар ёрдамида суғориладиган экин майдонларида сувни тежайдиган суғориш услублари ва технологияларини кенг жорий этиш;

— сувни тежайдиган суғориш услублари ва технологиялари бўйича тадқиқотлар, ишланмаларни рағбатлантириш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитлари ҳамда аввал ўтказилган синовлар тажрибаси, шунингдек янги юқори самарали тизимларни яратиш ишлари ҳисобга олинган ҳолда рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш;

— сувни тежашнинг мавжуд усуллари, шу жумладан ер устидан суғоришнинг юқори самарали услублари ва технологиялари тўғрисидаги хабардорликни ошириш.

Улашиш:

Бошқалар

21-ноябр 2025, 08:14
499

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


18-ноябр 2025, 13:17
465

5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар

2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.


25-ноябр 2025, 06:09
445

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.


18-ноябр 2025, 11:17
368

Бир ватан, бир эл, бир байроқ

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ўзининг ранглари ва тимсоллари билан бой маъно-мазмунни ифода этади.