currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи қандай ҳуқуқларга эга?

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи қандай ҳуқуқларга эга?

Ҳуқуқ

calendar

22.04.2026

eye

41

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи қандай ҳуқуқларга эга?

Жамиятда инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш масаласи алоҳида аҳамият касб этади. Чунки бундай ҳолатлар нафақат шахснинг жисмоний ва руҳий ҳолатига, балки бутун жамият барқарорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Тазйиқ деганда шахсга нисбатан руҳий босим ўтказиш, уни қўрқитиш, таҳдид қилиш ёки унинг эркин ҳаракат қилиш ҳуқуқини чеклашга қаратилган ҳаракатлар тушунилади. Бунда инсоннинг иродасига таъсир ўтказиш орқали уни маълум бир қарорга мажбурлаш ҳолатлари ҳам кузатилади. Зўравонлик эса бундан ҳам оғирроқ шакл бўлиб, инсонга бевосита зарар етказувчи ҳаракатларни ўз ичига олади.

Ўзбекистон Республикаси “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

— ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилганлиги ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисидаги ариза билан тегишли ваколатли органларга ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш;

— махсус марказларда, шунингдек бепул телефон линияси орқали текин ҳуқуқий маслаҳат, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш;

— ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилиш, ҳимоя ордери шартлари бузилган тақдирда эса, уларни бу ҳақда хабардор қилиш;

— содир этилган тазйиқ ва зўравонлик натижасида ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланиши ҳамда маънавий зиён компенсация қилиниши тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этиш.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этганда давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасида ваколатли орган ҳисобланади.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи кимга мурожаат қилиши керак?

Тазйиқ ва зўравонликка учраган шахслар қонун билан ҳимоя қилинади ва бир қатор муҳим ҳуқуқларга эга. Бундай шахслар «112» ягона диспетчерлик хизмати ҳамда «1146» қисқа рақамли “ишонч телефони”га тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатлар келиб тушганда, мутахассислар томонидан хотин-қизларга ижтимоий, психологик, ҳуқуқий ҳамда бошқа масалаларда маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш каби хизматлар кўрсатилади.

Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир қандай чора-тадбирлар мавжуд?

Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир якка тартибдаги чора-тадбирлар турлари жумласига қуйидагилар киради:

— профилактика суҳбатини ўтказиш;

— ҳимоя ордерини бериш;

— тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш бўйича махсус марказларга жойлаштириш;

— зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтиш.

Аввало, улар ички ишлар органларига мурожаат қилиш ва ўз хавфсизлигини таъминлашни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир. Бундай ҳолатларда ҳимоя ордери берилиб, зўравон шахснинг жабрланувчига яқинлашиши чекланади. Шу билан бирга, жабрланувчилар тиббий ва психологик ёрдам олиш, малакали юридик кўмакдан фойдаланиш ҳуқуқига ҳам эгадирлар.

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш механизми ҳамда чора-тадбирлари, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш тўғрисида ахборот олишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида туну кун ишлайдиган, бепул телефон линияси тармоғи (1146 ишонч телефони) ишлаб туришини таъминлайди. Телефон линияси тармоғи махфийликка риоя этган ҳолда фаолият кўрсатади. Ишонч телефони орқали олинган ахборотни ошкор этишга йўл қўйилмайди.

Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга асослар

Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир якка тартибдаги чора-тадбирларни қўллаш учун қуйидагилар асос бўлади:

— тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;

— жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари;

— тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш фактларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;

— давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан келиб тушган материаллар.

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар тазйиқ ва зўравонлик фактлари аниқланган тақдирда бу ҳақда тегишли ички ишлар органларига дарҳол хабар қилиши шарт.

Ички ишлар органлари тазйиқ ва зўравонлик тўғрисида оғзаки ёки ёзма хабар олганда бундай ҳаракатларга чек қўйиш ва уларнинг олдини олиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган якка тартибдаги чора-тадбирлар кўриши шарт.

Феруз Жўраев,
"Адолат" МҲАМ масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 03:37
1 849

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


26-март 2026, 10:45
1 488

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


27-март 2026, 07:04
1 433

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.


30-март 2026, 07:19
744

Радарга тушиб қоидабузарлик содир этсам, менга жарима балл ҳисобланадими?

Жарима баллари эндиликда нафақат транспорт воситаси эгасига, балки автомобилни ҳақиқатан бошқариб турган шахсга ҳам ёзилади.