Ўзбекистон
21.11.2026
57

Президент Паркент туманида қурилиш материаллари саноати ва туризмни ривожлантириш масалалари юзасидан инвестор ҳамда тадбиркорлар билан учрашув ўтказмоқда. Туристик манзилларга транспорт қатновларини сайёҳлар эҳтиёжига мослаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳудудларда ҳаво туризми ва кичик авиация хизматларини ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Самарқанд, Бухоро ва Хоразмнинг тарихий масканлари, Бойсун, Айдаркўл ва Паркентнинг Самсарак қишлоғида ҳаво шарлари, параплан ва делтаплан хизматларини ташкил этиш мумкин.
Бироқ ушбу фаолиятга рухсатнома олиш харажати қарийб 300 миллион сўмни ташкил этмоқда. Таққослаш учун, Туркияда бу тўлов 13 миллион сўм, Дубайда 10 миллион сўм, Мисрда эса бундай тўлов йўқ.
Мутасаддиларга кичик авиацияни ривожлантириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Келаси йилдан ҳар бир ҳудудда камида битта манзилда аҳоли ва сайёҳлар учун ана шундай хизматларни йўлга қўйиш вазифаси белгиланди.
Туристик манзилларга транспорт қатновларини сайёҳлар эҳтиёжига мослаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Масалан, Тошкентдан Чиноркентга борадиган поезд соат 10:30 да манзилга етиб боради, қайтиш экспресси эса 14:20 да жўнайди. Натижада Бўстонлиққа борган сайёҳнинг ҳудудни айланиши учун атиги тўрт соатга яқин вақти қолмоқда.
Шунингдек, Тошкент – Шаҳрисабз йўналишидаги «Афросиёб» тезюрар поезди фақат якшанба куни қатнаши қайд этилди. Бу қатновда ҳам сайёҳнинг шаҳар билан танишиши учун беш соат атрофида вақти қолади.
Президентимиз янги туризм объектларини қуриш билан бирга уларга бориш ва қайтиш имкониятини қулай ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.
Мутасаддиларга бир ойда барча темир йўл қатновлари ва ички авиарейслар жадвалини таҳлил қилиб, аҳоли ҳамда сайёҳлар талабига мувофиқ қайта кўриб чиқиш ва эълон қилиш топширилди.
Улашиш:
Бошқалар
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.
Рейс кечиктирилса қандай ҳуқуқларингиз бор?
Рейснинг кечиктирилиши йўловчилар учун турли ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатлардан бири ҳисобланади.