currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларТиббиёт ходимлари фарзандларига контракт учун маблағ ўтказиш бошланди

Тиббиёт ходимлари фарзандларига контракт учун маблағ ўтказиш бошланди

Ҳуқуқ

calendar

09.10.2026

eye

61

Тиббиёт ходимлари фарзандларига контракт учун маблағ ўтказиш бошланди

Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил ишлаган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисмини қоплаш бошланди. Аризаси тасдиқланган ходимлар фарзандлари ўқиётган олийгоҳларга субсидия маблағлари ўтказилмоқда.

Мазкур имтиёз Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 310-сон қарорида белгиланган.

Унга кўра, тегишли тоифадаги ходимларнинг республика олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичида таҳсил олаётган фарзандлари учун йиллик тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи қоплаб берилади.

Бунда субсидиянинг энг юқори миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмаслиги керак. Яъни контрактнинг 30 фоизи ушбу чегарадан юқори бўлса, тўлов белгиланган лимит доирасида амалга оширилади.

 

Улашиш: