currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТоп-100 таликка кирган ўқувчи ва талабаларга пул мукофоти берилади

Топ-100 таликка кирган ўқувчи ва талабаларга пул мукофоти берилади

#NoComment

calendar

24.01.2026

eye

51

Топ-100 таликка кирган ўқувчи ва талабаларга пул мукофоти берилади

Бугунги глобаллашув даврида жамиятнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини оширишда китобхонлик маданиятининг ўрни беқиёсдир. Шунингдек ёшларни китоб ўқишга тарғиб қилиш, улар ўртасида мутоалаага бўлган қизиқишини ошириш аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтиришнинг асосларидан бири ҳисобланади.

Маълумки кейинги йилларда давлатимизда фуқароларнинг илмий салоҳияти, китобхонлик даражасини оширишга ва мутолаа мадиятини юксалтиришга қаратилган бир қанча давлат дастурлари, муҳим Президент Фармон, қарорлари тизимли равишда қабул қилиниб келмоқда.

Ушбу мақсадда қабул қилинган яна бир муҳим ҳужат бу — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 15 январдаги “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридир.

Мазкур қарорда аҳолининг барча қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида китоб ўқишга бўлган қизиқишни ошириш, таълим муассасаларида китобхонликни кенг тарғиб этиш устувор вазифа этиб белгиланган. Масалан, «Жадидлар изидан» китобхонлик клублари ташкил этилади. Ушбу клуб аъзоларига йилига камида 20 та китоб ўқитиб борилади ва китоб таҳлилига бағишланган дебатлар ўтказилади. Ҳар чорак якунлари бўйича туман(шаҳар) кесимида энг фаол «Жадидлар изидан» китобхонлик клублари аъзолари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан рағбатлантирилади. Шу билан бирга Ёшлар ишлари агентлиги вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда энг кўп китоб ўқиган топ-100 таликка кирадиган ўқувчи ва талабаларни аниқлайди. Бунда топ-100 таликка кирган ўқувчи ва талабаларнинг ҳар бирига Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида пул мукофоти берилиши белгиланди.

Бу қарор нафақат ёшлар, балки давлат хизматчилари ўртасида ҳам китобхонликни тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вазирлик ва идораларда 2026 йил 1 мартга қадар тегишли соҳа бўйича тавсия этиладиган касбий фаолиятга оид адабиётлар рўйхати шакллантирилади ва ҳар йили камида 3 тадан касбий фаолиятга оидхорижий адабиётларни маҳаллий нашриётлар орқали ўзбек тилига таржима қилиниб, малакали мутахассислар иштирокида уларни изоҳлар, луғат ва мисоллар билан бойитиш амалиёти жорий этилади. Ҳар бир вазирлик ва идораларда “Китоб бурчаги” ташкил этилиб, ойда бир маротабакитоб ўқиш соати белгиланди. Йил якунлари бўйича вазирлик ва идораларда ички рейтинглар бўйича энг кўп китоб ўқиган ходимга моддий рағбатлантириш махсус фонди ҳисобидан бир ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофоти берилиш амалиёти йўлга қўйилади.

Шу билан бирга, замонавий кутубхоналар фаолиятини ривожлантириш, уларни бадиий, илмий ҳамда электрон адабиётлар билан бойитиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. 2026 йил давомида «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)» мақомини олган ҳудудларда намунали 330 та маҳалла кутубхоналари ташкил этилади.

Қарор доирасида миллий ва жаҳон адабиётининг сара асарларини нашр этиш, таржима адабиётлар сонини кўпайтириш, китоб савдосини ривожлантириш ҳамда электрон ва аудиокитоблар платформаларини кенг жорий этиш белгиланган. Бу эса аҳолининг китобга бўлган имкониятларини янада кенгайтиради.

Хулоса қилиб айтганда, ушбу қарор жамиятда маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, билимли ва тафаккури теран авлодни тарбиялашга қаратилган муҳим қадамдир. Зеро, китобхон жамиятгина барқарор тараққиётга эриша олади.

Улашиш:

Бошқалар

7-январ 2026, 05:23
747

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


8-январ 2026, 06:06
662

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
637

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
597

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.