currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларТошкент вилоятида ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган эркак шахси аниқланди

Тошкент вилоятида ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган эркак шахси аниқланди

Ўзбекистон

calendar

23.07.2023

eye

1 417

Тошкент вилоятида ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган эркак шахси аниқланди

Ижтимоий тармоқларда эркак кишининг ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов муносабат билдирди. Маълум қилинишича, видеодаги шахс Пискент туманида яшовчи 1984 йилда туғилган Ф. Х. бўлиб, у руҳий касалликлар диспансерида доимий рўйхатда туради. Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциянинг тегишли маълумотига кўра, фуқаро болалигидан 2-гуруҳ ногирони. “Ҳолат юзасидан фуқаронинг яқинлари билан ўтказилган профилактик суҳбат ва терговга қадар суриштирув давомида унинг ҳозирги ҳолати мутахассислар томонидан ўрганилиб, даволаниши учун Олмалиқ шаҳридаги руҳий асаб касалликлари диспансерига жойлаштирилди”, — дейилади ИИББ хабарида.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: