currencies image

12 084,10 UZS

16,34

usd

currencies image

14 197,61 UZS

56,61

eur

currencies image

146,72 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликларТошкентда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакилларига жами 160 млн сўм моддий ёрдам кўрсатилди

Тошкентда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакилларига жами 160 млн сўм моддий ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистон

calendar

11.09.2023

eye

823

Тошкентда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакилларига жами 160 млн сўм моддий ёрдам кўрсатилди

Давлат раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида давом эттирди. Навбатдаги манзил пойтахтнинг Бектемир тумани “Гулбоғ” маҳалласи бўлди. Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, соҳавий ташкилотлар вакиллари, Тошкент шаҳри ва Бектемир тумани сектор раҳбарлари хонадонбай юриб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ишларини амалга оширди. Ишчи гуруҳлар томонидан “Гулбоғ” маҳалласидаги 554 та хонадонлар уйма-уй юриб ўрганилди, натижада 128 та хонадонда яшовчи 197 нафар фуқароларнинг мурожаатлари асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, бандлик, субсидия, кредит, уй-жойни таъмирлаш ва бошқа масалалар бўйича муаммолари ҳал этилди. Жумладан, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 1,7 км ички йўллар асфальт қилинди. Электр таъминоти бўйича 88 та янги темир-бетон устунлари ўрнатилди, 2 та трансформатор пункти таъмирланди ва 1 та трансформатор пункти янги ўрнатилди, 3 км СИП кабеллар тортилди. Газ таъминоти яхшилаш учун 4 800 поғона метр газ қувурлари ва тиргаклари таъмирланди, 4 та юқори босимли, 7 та ўрта босимли газ тақсимлаш пункти таъмирланди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 12,9 км қувурлар тортиш ишлари якунланмоқда, натижада 532 дан ортиқ хонадон ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади. Бундан ташқари аҳоли яшаш шароитини яхшилаш мақсадида маҳалладаги 420 та хонадоннинг ташқи фасадларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шундан бугунги кунда 210 та хонадоннинг девори сувоқ қилинди, бўялди. Маҳалланинг кириш қисмига маҳалла номини билдирувчи белги устуни ўрнатиш, маҳаллада сайилгоҳ, спорт майдончаси, воркаут, болалар майдончалари барпо этиш ишлари давом этмоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлди. Хусусан, уйма-уй ўрганишлар натижасида 13 нафар фуқарога шифохоналарда даволаниш учун бепул йўлланма берилди, 347 нафарига зарур дори-дармон тўпламлари берилди. “Темир дафтар” рўйхатига киритилган 4 та оилага жами 17,0 млн.сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган 74 нафар хотин-қизларга жами 97,7 млн.сўм миқдорида моддий ёрдам берилди.“Ёшлар дафтари” мезони талаблари асосида 8 нафар ёшлар рўйхатга олинди ҳамда 3 нафар ёшга контракт тўлови ва 1 нафарига моддий ёрдам учун жами 45,4 млн.сўм тўланиб дафтардан чиқарилди. “Гулбоғ” МФЙда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тадбири доирасида жами 74 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Жумладан, 19 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 17 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилинди ҳамда 15 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилди, 23 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. Маҳалладаги оилаларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида 8 нафар фуқарога 66,0 млн.сўм миқдорида субсидия асосида маиший техника воситалари олиб берилди ҳамда 7 нафар фуқарога оилавий тадбиркорликни бошлаш учун 129,0 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. Республика ишчи гуруҳининг “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жойларда татбиқ этиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

6-сентябр 2025, 09:04
781

Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?

ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.


4-сентябр 2025, 05:05
727

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


8-сентябр 2025, 07:27
640

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
557

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар: