#NoComment
02.12.2025
103

Ёши катта ёки соғлиғи туфайли меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар баъзан ишончли шахс қарамоғи, мунтазам парвариш ва ёрдамга эҳтиёж сезишлари мумкин. Бундай ҳолларда, фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида белгиланган шартномаларга мурожаат қилишлари мумкин.
“Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни бошқа шахсга бериш шартномаси” фуқаролар манфаатини ҳимоя қиладиган энг самарали ҳуқуқий воситалардан бири ҳисобланади. Ушбу шартнома орқали бир тараф (олувчи), бошқа тараф (бошқа шахсга берувчи) – ёши ёки соғлиғи туфайли меҳнатга лаёқатсизбўлган шахсни натура ҳолида, яъни уй-жой бериш, овқатлантириш, парваришлаш ва зарур ёрдам кўрсатиш орқали умрбод таъминлаб боради. Бунинг эвазига, таъминланаётган шахс унга тегишли бўлган уй-жойни олувчига мулк сифатида бериш мажбуриятини олади. Мазкур механизм икки томоннинг манфаатини уйғунлаштиради: бир томонда инсоний ғамхўрлик ва барқарор парвариш, иккинчи томонда эса мулкка нисбатан қонуний ва ишончли асосда эгалик қилиш имконияти.
Шартнома тузилаётганда тарафлар аниқ моддий таъминот турларини, уларнинг бир ойлик қийматини ҳамда берилаётган уй-жойнинг нархини белгилаб оладилар. Буларнинг барчаси нотариал тартибда тасдиқланиши талаб этилади. Шартномада кўрсатилган уй-жой олувчининг (ёши ёки соғлиғи туфайли меҳнатга лаёқатсиз бўлган шахсни ғамхўрлик қилувчи) тасарруфига ўтгач, у шартнома амал қилиб турган даврда уй-жойни на сотиши, на ҳадя қилиши, на гаровга қўйиши ва на мулк ҳуқуқини оғирлаштирувчи бошқа ҳаракатларни амалга ошириши мумкин. Бундан ташқари, бу уй-жой квартирага олувчининг қарз мажбуриятлари бўйича ундиришга ҳам қаратилмайди, бу эса шартнома бўйича таъминот олиши белгиланган шахснинг манфаатларини янада кучли ҳимоя қилади. Уй тасодифан нобуд бўлган тақдирда ҳамквартирагаолувчи шартнома бўйича ўз мажбуриятларидан озод қилинмайди — бу норма парвариш олаётган шахснинг ҳимояси ва барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Шартномада кўрсатилган шартлар бажарилмаган ёки нотўғри бажарилаётган ҳолатларда тарафлар уни ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга. Агар уй-жойни ўз мажбуриятларини бажармаса ёки тегишли даражада бажармаса, уй-жойни бошқа шахсга берувчи таъминотни вақти-вақти билан ҳақ тарзида тўлаб туришга алмаштиришни ёки шартномани бекор қилишни талаб қилиши мумкин. Аксинча, агаруй-жойни олувчининг моддий аҳволи ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўраёмонлашиб, у таъминот кўрсатолмайдиган ҳолатга тушса ёки таъминланаётган шахс меҳнат қобилиятини тикласа, шартнома олувчининг талабига кўра бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда уй-жой ўз эгасига қайтарилади. Агар шартнома таъминланаётган шахснинг талабига кўра бекор қилинса, олувчи сарфлаган маблағларини, парвариш ва сақлаш харажатларини қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Шартнома уй-жойни олувчи вафот этганида ҳам давом этиши мумкин. Агар олувчи вафот этса, унинг мажбуриятлари ворисларига ўтади. Ворислар мавжуд бўлмаса ёки улар мажбуриятни бажармасликни танласа, уй-жой таъминланаётган шахсга қайтарилади. Бу тартиб шартноманинг барқарорлиги, тарафлар ҳуқуқларининг изчил ҳимояси ва келажакда юзага келиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни бошқа шахсга бериш шартномаси — нафақат юридик ҳужжат, балки ижтимоий барқарорликни таъминлайдиган кучли ҳуқуқий механизмдир. Бу жараён нафақат томонларнинг ўзаро ишончига, балки давлат томонидан белгиланган қатъий ҳуқуқий кафолатларга таянади.
Эндиликда бундай шартномаларни тузишда алоҳида ҳуқуқшунос хизматига мурожаат қилиш шарт эмас, чунки Yurxizmat.uz платформаси ушбу жараённи ҳуқуқшунос ўрнига бажариб беради. Платформада “Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси”нинг намунаси ҳам жойлаштирилган.
Ҳужжат намунаси билан танишиш учун ҳавола: https://yurxizmat.uz/oz/document/1553
Рамазон Насриддинов,
“Адолат” МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар
2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Бир ватан, бир эл, бир байроқ
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ўзининг ранглари ва тимсоллари билан бой маъно-мазмунни ифода этади.