currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон фуқаролари чет давлатда фарзанд дунёга келтирса, бола Ўзбекистон фуқароси ҳисобланадими?

Ўзбекистон фуқаролари чет давлатда фарзанд дунёга келтирса, бола Ўзбекистон фуқароси ҳисобланадими?

Содда талқин

calendar

26.01.2026

eye

1 003

Ўзбекистон фуқаролари чет давлатда фарзанд дунёга келтирса, бола Ўзбекистон фуқароси ҳисобланадими?

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида Қонунга кўра, бола ўзининг туғилган жойидан қатъи назар, агар туғилган пайтида:

— ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлса;

— унинг ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бошқаси эса фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса ёки бедарак йўқолган деб топилган ёхуд унинг турган жойи номаълум бўлса;

— унинг ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бошқаси эса чет давлат фуқароси бўлса, туғилганлик бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олади.

Юқорида назарда тутилган ҳолда боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиши фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ота-онасининг ёхуд бошқа қонуний вакилларининг илтимосномасига биноан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган, ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлган бола туғилганлик бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган, ота-онаси номаълум бўлган бола Ўзбекистон Республикаси фуқаросидир.

Отаси ёхуд онаси Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган болага оталик ёхуд оналик белгиланган ёки тан олинган тақдирда, бола, туғилган жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олади.

Юқоридаги қоидадан кўришимиз мумкинки, Ўзбекистон фуқаролари чет давлатда фарзанд дунёга келтирса, бола Ўзбекистон фуқароси ҳисобланар экан.

Агар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган, ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) у туғилган пайтда чет давлат фуқаролари бўлган ёхуд ота-онасидан бири чет давлат фуқароси, бошқаси эса фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган бола туғилганлик бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олмайди.

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 674

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


11-феврал 2026, 04:20
1 023

Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари

Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.


9-феврал 2026, 04:13
857

«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш

Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.


13-феврал 2026, 07:46
654

Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?

Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.