currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда кўчмас мулк хизматлари ҳажми 23,9 трлн сўмга етди

Ўзбекистонда кўчмас мулк хизматлари ҳажми 23,9 трлн сўмга етди

Иқтисодиёт

calendar

28.11.2026

eye

19

Ўзбекистонда кўчмас мулк хизматлари ҳажми 23,9 трлн сўмга етди

2026 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми 23,9 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 15,3 фоизга ўсган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган. Пойтахтда кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми 14,7 трлн сўмни ташкил қилган. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти — 1,9 трлн сўм ва Самарқанд вилояти — 1,2 трлн сўм билан қайд этилган.

Хусусан, ҳудудлар кесимида кўрсаткичлар қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри — 14,7 трлн сўм;
  • Тошкент вилояти — 1,9 трлн сўм;
  • Самарқанд вилояти — 1,2 трлн сўм;
  • Фарғона вилояти — 1,1 трлн сўм;
  • Андижон вилояти — 766,2 млрд сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 631,9 млрд сўм;
  • Бухоро вилояти — 625,3 млрд сўм;
  • Наманган вилояти — 593,9 млрд сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 538,4 млрд сўм;
  • Хоразм вилояти — 460,9 млрд сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 435,6 млрд сўм;
  • Навоий вилояти — 407,4 млрд сўм;
  • Жиззах вилояти — 397,1 млрд сўм;
  • Сирдарё вилояти — 230,8 млрд сўм.

Улашиш: