currencies image

12 676,73 UZS

70,00

usd

currencies image

14 874,87 UZS

25,40

eur

currencies image

161,03 UZS

1,17

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди

Ўзбекистонда ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди

Ҳуқуқ

calendar

16.01.2025

eye

441

Ўзбекистонда ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида кредит соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси моддама-модда кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, ушбу қонун лойиҳаси билан “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида“ги қонунга жисмоний шахсларнинг улар билан кредит битимларини тузишга тақиқ белгилаш ва уни олиб ташлашга бўлган ҳуқуқларини, уларни Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестрига киритишнинг тартиби ва шартларини, шунингдек кредит ахборотидан фойдаланувчиларнинг белгиланган тақиқни бузган ҳолда кредит битими тузганлиги учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида масъул қўмита томонидан муайян ишлар амалга оширилгани, жумладан, лойиҳадаги кредит бюроларга нисбатан Марказий банк томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар ҳамда Марказий банкнинг кредит бюроларини фаолиятини тартибга солишга доир ҳуқуқий нормаларга таҳририй ва аниқлаштирувчи тузатишлар киритилгани қайд этилди.

Халқ вакилларининг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқаролар номига уларнинг хабарисиз кредитларни расмийлаштириш ва тақдим этилган пул маблағларини ўзлаштириш ҳолларининг олдини олиш ҳамда кредит бюролари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Улашиш:

Бошқалар

24-июн 2025, 07:55
14 655

1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб

Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?


26-июн 2025, 05:30
1 222

Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим

Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.


13-июн 2025, 12:17
527

Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар

Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.


17-июн 2025, 07:53
469

Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби

Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.