currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда ялпи ички маҳсулот 2030 йилга бориб 4 минг АҚШ долларига етади — Жаҳон банки ижрочи директори

Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот 2030 йилга бориб 4 минг АҚШ долларига етади — Жаҳон банки ижрочи директори

Ўзбекистон

calendar

07.06.2023

eye

935

Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот 2030 йилга бориб 4 минг АҚШ долларига етади — Жаҳон банки ижрочи директори

Бугун Жаҳон банкининг бош ижрочи директори, болгариялик иқтисодчи Кристалина Георгиева Марказий банкда ёшлар билан учрашди. Кристалина Георгиева суҳбат чоғида сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг иқтисодиёти, унинг салоҳияти, ривожи ҳақида гапириб, ўз тавсияларини ҳам бериб ўтди. "Иқтисодий салоҳият нуқтаи назаридан сизда юқори интилишлар бор. Охирги йилларда Ўзбекистон эришган ютуқлар салмоқли ва ишониш қийин. Мен бунга қойил қоляпман. Ялпи ички маҳсулот 2030 йилга бориб 4 минг АҚШ долларига етишига ишонаман. Ўзбекистонни бу кўрсаткичларга эришишига хайриҳоҳман", деди у. Кристалина Георгиева Ўзбекистонга нисбатан бундай ишонч билдирилишига 3 та сабабни келтирди: Биринчиси, Ўзбекистон юк машиналари ишлаб чиқариш ислоҳотини тарғиб этди. Демакки, мамлакатда тузилмавий ислоҳотларни амалга оширишда бир тизимли структура мавжуд. 2-сабаби, бу ёшлар. "Мамлакат аҳолисининг 30 фоизини ташкил қилаётган сиз ёшлар. Сизни юртингизда инсон капиталига инвестиция киритиш муҳим зарурий эҳтиёжлардан бири ҳисобланади. Мен Марказий банкда ишлаганимда шуни билдим. Энг муҳими, инсон капиталидир. Давлатнинг бой бўлиши шунга боғлиқ", деди Жаҳон банки директори. 3-сабаби, иқтисодиётни диверсификация қилиш мажбурияти. Бу ҳамкорлик ва мамлакат иқтисодиётини дунё иқтисодиёти билан боғлаш имконини беради. Георгиеванинг таъкидлашича, Ўзбекистон қуруқликдаги энг яхши алоқавий транзит нуқтадир. Жаҳон банки ижрочи директори Ўзбекистон кучли иқтисодиётга эга бўлиши учун нималарга этибор қаратиши кераклиги ҳақида ўз фикрларини баён этди. Унга кўра, кучли ўсишнинг биринчи шарти бу хусусий тадбиркорлар учун имкониятлар ва майдонларни очишда давом этиш, иккинчиси, юк машиналари ташишни жадаллаштириш, ишлаб чиқариш саноатига эътибор қаратиш ва учинчиси, тез ўзгариб бораётган дунёда одамлар иқтисодиётнинг барқарорлигини тан олиб, унга мослашиши керак. Кристалина Георгиева 2019 йилдан бери Жаҳон банкининг бошқарувчи директори. 2008 йил мартидан 2010 йил февралигача Жаҳон банки вице-президенти бўлган. Георгиева 2010 йилда «Йил комиссари» ва «Европанинг энг яхши вакили» деб эълон қилинган. У Гаити ва Покистондаги гуманитар офатларн оқибатларини бартараф этишга қўшган ҳиссаси учун мукофотланган.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.