Ўзбекистон
07.06.2023
1 301

Ёзнинг иссиқ кунларида кўп терлаш натижасида инсон танаси кўп суюқлик йўқотади. Бундай пайтда организмнинг сув балансини керакли ичимликлар билан тиклаш жуда муҳим. Хўш, бу борада мутахассислар қандай тавсиялар беради? Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати бу саволга мутахассилардан жавоб олди. — Ёзнинг иссиқ кунларида соғлом инсон ўртача икки-уч литр суюқлик ичиши керак, — дейди Тошкент тиббиёт академияси Овқатланиш гигиенаси ва болалар, ўсмирлар гигиенаси кафедраси профессори Гули Шайхова. — Айниқса, бундай об-ҳавода энг яхши ичимлик тоза сувдир.Бунда нафақат унинг миқдори, балки ҳарорати ҳам муҳим. Хусусан, 36-37 даражали оддий сув организмда метоболизм ва ичак фаолиятини яхшилаб, қондаги холестерин миқдорини пасайтиради ҳамда танадан токсинларни ҳайдайди. Чанқоқ пайти кўк чой ёки ўсимлик чойлари (ромашка, ялпиз ва бошқалар), қорағат, олча, олхўри каби нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон, кефир ичиш жуда фойдали. Сабаби, улар орқали организмга минерал моддалар ва витаминлар кириб боради. Қаҳвани хуш кўрувчилар кучли жазирама пайти бу ичимликдан воз кечишлари яхшироқдир. Чунки у чанқоқни босмайди, аксинча таркибидаги кофеин қон босимини ошириб, танани сувсизлантиради. Шунингдек, имкон қадар қадоқланган шарбатлар, ширин газли ичимликларни таомномадан чиқариб ташлаш лозим. Сабаби улар таркибидаги кўп миқдордаги шакар ва консервантлар чанқоқни янада кучайтиради. Яна шундай маҳсулотлар борки, улар ҳам чанқоқни яхши босади. Буларга бодринг, селдерей, қовун, тарвуз, апелсин киради. Айниқса, ёзги таом бўлмиш окрошка ҳам чанқоқни босади ҳамда у керакли микроэлемент ва витаминларга бойдир. Ёзда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар таркиби тез бузилишини эътиборга олсак, бозорларда, катта йўл четларида сотиладиган қўлбола ва яроқлилик муддати ўтган ичимликларни ичиш саломатлик учун хавфли. Юрак-қон томир, буйрак хасталигидан азият чекувчи инсонларга эса кўп сув ичиш тавсия этилмайди. Бундай беморлар шифокор назорати остида суюқлик истеъмол қилишлари лозим.
Файёза Отабекова,
ЎзДЖТУ талабаси
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ёзда офтоб уришидан қандай ҳимояланиш керак?
Баҳор фаслининг ёмғирли кунларидан сўнг Ўзбекистонда иссиқ ёз мавсуми бошланди. Ушбу жазирама фаслда офтоб уриши, халқ тили билан айтганда дам ўтиши энг кўп учрайдиган ҳолатлардан бири. Шу боис ундан сақланиш учун бир неча тавсияларга амал қилиш лозим.
Ўзбекистонликлар ёзни қандай об-ҳаво билан қаршилайди?
“Ўзгидромет” июнь ойи учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Ёзнинг охирги кунида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
“Ўзгидромет” 31 август, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Июнь ойида сайёра иқлими мисли кўрилмаган даражада исиди