Ўзбекистон
21.05.2023
1 992

САВОЛ. Жаримани тўлашга ҳали улгурмадим. 2 ой ўтди. ЙПХ ходими машинамни жарима майдонига қўйиши мумкинми? ЖАВОБ. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади. Бу ҳолатда автомобилни жарима майдонига олиб кириш учун 2 та асос бўлиши керак: 1. Жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ўтган бўлиши. 2. Транспорт воситасига жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмаси.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Тўхтаб туриш қоидаси бузилганда машина жарима майдонига қўйиладими?
Машинамни тўхтаб туриш мумкин бўлмаган жойда қолдирганим учун жарима майдонига олиб кетишди. Шу тўғрими?
Икки кунда Lacetti, Cobalt ва Damas сотиб олиш учун 50 мингдан ортиқ шартнома тузилди
UzAuto Motors ушбу автомобилларнинг 2023 йил учун қўшимча партиясига контрактациянинг дастлабки 2 кунида тўлиқ шартнома тузилганини маълум қилди.
Фарғонада эркак такси ҳайдовчисининг машинасини тош билан уриб, пачоқлаб ташлади
Вазиятга такси ҳайдовчиси телефон аппарати ўчиб қолганлиги туфайли, мижознинг қўнғироғига жавоб бермагани сабаб бўлган.
Ўзбекистонликлар энг кўп қандай автомобил минишмоқда?